Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси ўз позициясини билдирди

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси ўз позициясини билдирди

2019 йил 19 ноябрь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, экспертлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда «Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил 9 ойлик ижроси тўғрисидаги»ги Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи партиянинг дастурий мақсадлари, сайловолди Платформасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, кўриб чиқилиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тармоқлар, ҳудудларда мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш, иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, фаол инвестиция сиёсатини юритиш, ҳудудларни комплекс ва жадал ривожлантириш борасида белгилаб берилган устивор вазифаларнинг изчил амалга оширилиши ҳисобот даврида макроиқтисодий барқарорликни, давлат бюджетининг белгиланган параметрларда ижросини таъминлаш имкониятини яратгани алоҳида таъкидланди.

Тадбирда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда белгиланган ишларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағлар ажратилишига аҳамият қаратилди. Хусусан, Маданият ва спорт соҳасига Давлат бюджетидан 2019 йилнинг 9 ойлигида йўналтирилган маблағлар миқдори 1 639,4 млрд. сўмни (ёки ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 3,6 фоизини) ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 78,1 фоизга ўсган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментига маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш учун 2019 йилга 58,9 млрд. сўм маблағ ажратиш режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб, 30,7 млрд. сўм молиялаштириб берилган.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йилнинг 9 ойлик якунларига кўра, Давлат бюджети даромадлари 79 159,5 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46,2 фоизга ўсди ҳамда белгиланган 73 220,0 млрд. сўм режа 5 939,5 млрд. сўмга ортиғи билан ёки 108,1 фоизга бажарилди. Ўз навбатида, Давлат бюджети даромадларининг Ялпи ички маҳсулотдаги улуши 21,9 фоизни ташкил қилди.

Шунингдек, йиғилишда «Инвестициялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Қонун лойиҳаси инвестициялар ва инвестиция фаолияти субъектлари, инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларига давлат кафолати ва инвестицияларни ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши, марказлашмаган инвестициялар, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномаси, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар, инвестиция фаолиятини Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олиб бориш каби тушунчалар киритилган.

Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳасининг кучга кириши маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун тенг шароитлар яратиш, инвестиция фаолияти соҳасида нормаларни ягона қонунчилик ҳужжатида бирлаштириш орқали амалдаги қонунчиликда мавжуд бўлган номутаносибликларнинг олдини олишга шароит яратиб беради.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, энг аввало, бюрократик тўсиқларга барҳам бериш, инвесторлар билан ишлаш ва барча алоқадор давлат тузилмаларининг ишларини “ягона дарча” тамойили бўйича мувофиқлаштириш, ҳудудий инвестиция сиёсатини олиб боришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ролини кучайтиришини айтиб ўтдилар.

Йиғилишда, шунингдек, бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 171

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими