Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Бюджет маълумотларининг очиқ ва шаффоф бўлишида фуқаролар фаол қатнашади

Бюджет маълумотларининг очиқ ва шаффоф бўлишида фуқаролар фаол қатнашади

Амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат бюджети лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ анъанавий равишда парламент палаталари қарорлари асосида қабул қилиниб, муҳокамалардан ўтказиб келинган.

Ўтган йили Президентимиз томонидан имзоланган «Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга биноан, эндиликда бюджет маълумотларининг янада очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш, бюджет маблағларининг манбаси, унинг сарфланиши, албатта, натижадорлигига ҳукумат томонидан жавобгарлик янада оширилди. Қолаверса, мамлакат бюджети устидан самарали парламент назоратини ўрнатиш Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлик корпуси зиммасига ҳам катта масъулият юклади.

2019 йил 19 ноябрь куни парламентдаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида ҳам ана шу масалаларга бағишланган қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди. Фракция аъзолари Ўзбекистон Республикасининг бюджет ажратмалари, бюджет жараёни, бюджет даражалари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда кейинги йил учун консолидациялашган бюджет ҳамда уларни тайёрлаш учун асос бўлган макроиқтисодий ривожланиш прогнозлари тўғрисидаги маълумотлар асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини қонун сифатида иккинчи ўқишда ҳар томонлама кўриб чиқдилар.

– Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳамда иқтисодий-молиявий мустақиллигини таъминлашда муҳим саналган ҳудудларда қўшимча туширилган маблағларнинг уларнинг ўз ихтиёрида қолдирилиши вилоятларимиздаги йирик муаммо ва масалаларнинг ижобий ҳал этилишида дастак вазифасини ўтамоқда, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Адҳам ШАДМАНОВ. – Қолаверса, янги қонун билан Республика бюджети Олий Мажлис томонидан, маҳаллий бюджетлар жойлардаги маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинишининг белгиланиши натижасида харажатлар соҳалар бўйича эмас, балки вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланиши амалиётининг қўлланишига, идоралар мустақиллигини оширишга ҳамда уларнинг харажатлар самараси учун масъулияти ҳам кучайтирилишига сабаб бўлмоқда.

ЎзЛиДеП фракциясининг фикрича, бундай янги тизимнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида марказлашган бюджет сиёсатидан босқичма-босқич воз кечиш мумкин. Шунингдек, маҳаллий бюджетлар даромадини мустаҳкамлаш учун айрим йиғимлар маҳаллий бюджетга ўтказилади. Қўшимча қиймат солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг прогноз параметрларидан ортиқ бажарилган қисмининг тўлиқ маҳаллий ҳудудларда қолдирилиши ва бошқа шу каби преференциялар қонун лойиҳасида ўз аксини топиши партиямиз электорати манфаатларига тўлиқ мос келади.


Қонун лойиҳасидаги муҳим жиҳатлардан яна бири бюджет жараёнининг барча иштирокчилари томонидан маблағлардан фойдаланишга доир ҳисоботларни ҳамда солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхатини жойлаштириш механизмини белгиланиши билан баҳоланади. Бу аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш билан бир қаторда, бюджет жараёни шаффофлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Бундан ташқари, лойиҳадаги бюджетлараро муносабатларнинг янги тизимини назарда тутувчи Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда маҳаллий кенгашлар томонидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун парламент ажратмалари ва бюджетлараро тартибга солувчи трансфертлар ҳажмларининг, иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун парламент ажратмаларининг, маҳаллий бюджетлар параметрлари ва улардан ажратиладиган мақсадли тартибга солувчи трансфертларнинг чекланган миқдорларини тасдиқлаш механизмларининг амалга оширилиши бюджетлараро муносабатларда шаффофликни, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ва бюджетни ишлаб чиқиш ҳамда унинг ижроси жараёнида Олий Мажлис палаталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар ролини янада оширади.

Тадбир давомида фракция аъзолари 2020 йилга Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш амалиётидан самарали фойдаланиш ЎзЛиДеП сиёсий платформасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш баробарида, иқтисодиётимизни либераллаштириш ҳамда бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш – халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилганлиги, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида парламент назоратини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда маъқулланди. Шунингдек, фракция йиғилишида кун тартибидаги киритилган бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилди ҳамда ЎзЛиДеП фракциясининг позицияси ишлаб чиқилиб, тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 129

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими