Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“АДОЛАТ” СДП ФРАКЦИЯСИ КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

“АДОЛАТ” СДП ФРАКЦИЯСИ КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

2019 йил 28 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, партия экспертлари ва фаоллари қатнашган мазкур тадбирда жамият учун муҳим аҳамият касб этган масалалар, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги, метрология ва бошқа соҳаларга оид бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда дастлаб “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган транспорт соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш, автомобиль транспорти ва метрополитен соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат тариф сиёсатини амалга ошириш ва жамоат транспорти воситаларидан фойдаланишда аҳолига қулайликлар яратиш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, транспорт соҳасидаги давлат, хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларига юклатилган вазифалар ижроси таҳлилларига таянган ҳолда, фракция депутатлари томонидан ОАВда қатор мақолалар эълон қилинган эди. Натижада, депутатлар кўтарган масалалар жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама келтириб чиқарди ва мутасадди вазирлик, идоралар ҳамда ҳукумат томонидан мазкур масалага эътибор қаратилди.

Депутатлар эътироф этишича, ушбу масалани Бош вазир ўз назоратига олди ва тегишли вазирликларга топшириқлар берилиб, ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳ зиммасига Европанинг етакчи мамлакатлари транспорт тармоқларида амал қилаётган электрон тўлов тизим жорий этиш бўйича таклиф киритиш юклатилди ҳамда бу борада амалий ҳаракатлар бошланди.

Натижада эса, Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишининг Олмазор, Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Пахтакор, Буюк ипак йўли бекатларида, Ўзбекистон йўналишининг Дўстлик, Тошкент, Ўзбекистон, Алишер Навоий, Чорсу, Беруний бекатларида ва Юнусобод йўналишининг барча бекатларига HUMO пул тўлов карталари орқали йўлкира ҳақини тўлашни амалга ошириш имконини яратувчи тизим ўрнатилди. Уларни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари бошлаб юборилди.

Депутатлар томонидан, мазкур ҳаракатлар фақат Тошкент шаҳридаги метро фаолияти билан чегараланиб қолинаётгани, мамлакатимиздаги амалдаги бошқа жамоат транспортларида ва республиканинг барча ҳудудларида аҳолига транспортдан фойдаланиш бўйича енгилликлар яратилиши кечикаётганига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, масъул вазирликларга турли таклифлар илгари сурилган эди.

Фракция йиғилишида эътироф этилганидек, депутатлар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олингани ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан 2020 йилнинг 1 январидан республикамизда жамоат транспорти учун алоқа тизимига уланмаган ягона электрон тўлов тизими жорий этилиши белгилангани, албатта, фуқароларга кенг қулайликлар яратиши билан аҳамиятлидир.

Унга кўра, ҳажм жиҳатидан банк пластик картасига ўхшаш алоқа тизимига уланмаган чипта ёрдамида мамлакатмизнинг барча шаҳарларидага ҳар қандай транспорт турида тўловни амал ошириш воситаси ва тизими яратилмоқда. Айниқса, мазкур чиптани давлат хизматлари марказларидан харид қилган ҳолда, уни мобил телефондаги илова ёки банк пластик картаси орқали маблағ билан тўлдириб бориш мумкин. Бекатлардаги мавжуд турникетлар ҳам ушбу тизим учун мослаштирилади.

Йиғилишда депутатлар жамоатчилик кундалик ҳаётимизда эътибордан четда қолаётган ёки белгиланган вазифалар ижросини нафақат назорат қилиш, балки зарур таклифлар бериш орқали турли тармоқларни ривожлантиришда самарали механизми жорий этилаётганининг гувоҳи ҳамда иштирокчиси бўлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Айтиш мумкинки, мамлакатимизда Президентимиз томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар фуқароларимиз манфаатини таъминлашда ҳам ҳуқуқий, ҳам амалий механизм яратиб бормоқда.

Бу каби масалалар “Адолат” СДПнинг ғоя ва мақсадларига ҳам мос бўлиб, партия Сайловолди дастурида аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, юртдошларимизга қулай шароитлар яратиш ҳамда уларнинг манфаатлари йўлида хизмат қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Фракция йиғилишида «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, лойиҳадан кўзланган мақсад, амалдаги қонунни метрология соҳасидаги халқаро ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш ҳамда миллий қонун ҳужжатлари ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш соҳасидаги асос бўлувчи давлатлараро ҳужжатларнинг қоидаларига уйғунлаштиришдир.

Депутатлар томонидан қонун лойиҳаси билан кўзда тутилган ўзгаришлар ўлчашлар бирлилигини таъминлаш соҳасидаги ишончли бўлмаган ўлчаш натижаларининг юзага келиши ва амалда қўлланишининг олдини олишга хизмат қилиши таъкидланди.

Айниқса, мазкур лойиҳа орқали метрологияга оид фаолиятни давлат томонидан бошқаришнинг ҳуқуқий асослари яратиб берилмоқда. Шунингдек, соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва инвестициялар киритиш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда уларни ишлаб чиқариш амалиёти билан интеграция қилиш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, соҳада илғор инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Йиғилишда муҳокама этилган шу ва бошқа масалалар бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиқадиган таклифлар билдирилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 215

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими