Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш  қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олар экан. Бунда, аввало, ота-она тарбияси бирламчи аҳамият касб этса, кейинги босқичда боғчадаги муҳит боланинг дунёқариши кенгайиши, оламни идрок этишида муҳим омил бўлиши илмий жиҳатдан исботланган.

Шу боис, мамлакатимизда кейинги йилларда мактабгача таълим тизимида кўламдор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, нодавлат мактабгача таълим муассасалари сонини янада ошириш, улар кўрсатадиган хизматлар турларини кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Бу Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида ҳам таъкидлаб ўтилди. Унда “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилиб, парламент қуйи палатасига киритилган мазкур қонун лойиҳаси мактабгача таълим тизимида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш, соҳани тубдан такомиллаштириш, халқаро ҳамжамият билан интеграциялашуви учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган.

Музокаралар давомида депутатлар Президентимиз қарори билан Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқлангани, унда соҳада давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилганини қайд этдилар.

Дастурда мактабгача таълим соҳасида қулай инвестиция муҳитини яратиш, мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш шарти билан хусусий шерикка нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш учун ер участкаларини ёки мавжуд давлат таълим муассасалари биноларини бепул бериш, бўш турган давлат мулки объектлари ва собиқ мактабгача таълим муассасаларининг ишламаётган бинолари негизида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш мақсадида уларни хатловдан ўтказиш каби масалалар кўзда тутилган.

Кун тартибидаги масала юзасидан кечган музокаралар вақтида депутатлар давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги мактабгача таълим соҳасини янада ривожланитиришини таъкидладилар. Яъни, хусусий сектор ҳисобига мактабгача таълим қамрови кенгайиб, самарадорлиги ошиши, айниқса, эътибордан четда қоладиган энг чекка ҳудудларда ҳам болаларни қамраб олинишига ёрдам беради. Зеро, ЎзЛиДеП ҳам ўзининг янгиланган Сайловолди дастурида айни масалага алоҳида эътибор қаратиб, болаларнинг мактабгача таълим муассасалари томонидан, энг аввало, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикчиликни, хусусий хизматларни кенг ривожлантириш ҳисобидан тўлиқ қамраб олиниши давр талаби, деб ҳисоблайди.

Йиғилишда таъкидланганидек, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ҳамда унинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши мактабгача таълим бошқарув органларининг соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатиш билан бирга, нодавлат мактабгача таълим муассасасининг мавқеини белгилаш асосида педагогик фаолият учун қулай шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.

 

Тоир САЛИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
ЎзЛиДеП фракциясининг ижрочи котиби


Кўришлар сони: 204

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси ўз позициясини билдирди

Тадбирда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда белгиланган...

19.11.2019
Бюджет маълумотларининг очиқ ва шаффоф бўлишида фуқаролар фаол қатнашади

Амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат бюджети лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига...

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

Тадбирлар тақвими