Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фуқаролик соҳасидаги ҳуқуқлар мустаҳкамланмоқда

Фуқаролик соҳасидаги ҳуқуқлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 27 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар давлат ва жамият қурилишининг муҳим соҳалари, фуқароларнинг қонуний манфаатларига қаратилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди.

Йиғилишида дастлаб, янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан таъкидлаб ўтилганидек, лойиҳани қабул қилиш орқали Ҳукуматнинг инвестиция, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология, ташқи сиёсий фаолият, ахборот технологиялари, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги ваколатлари аниқ белгиланади. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўзига бириктирилган аниқ соҳа ва тармоқлар учун жавобгарлиги ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тартибга солинмоқда. Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда фракция депутатлари лойиҳани маромига етказиш ва тўғридан-тўғри ишлашини таъминлашга қаратилган қатор таклифлари инобатга олингани алоҳида айтиб ўтилди. Ушбу таклифлар мамлакатда сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиққан ҳолда хамда Ҳукумат фаолиятининг ўзига хос жиҳатларидан шакиллантирилди.

Таъкидланганидек, фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳасида ўз аксини топган Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи сифатидаги ҳуқуқий мақоми ва ҳудудларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатларини белгилаш, Раёсат мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар, Ҳукумат фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тартиби ҳамда бошқа қатор нормаларни маромига етказишда ҳам кўплаб таклифлари инобатга олинган.

Фракция йиғилишида шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тартиб-таомиллари либераллаштириш, болаларнинг фуқаролик соҳасидаги ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва фуқаролик масалалари бўйича турли низоларнинг олдини олишга қаратилган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 33 миллиондан ортиқ фуқаро, шунингдек, 95 857 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда 14 365 нафар чет эл фуқароси доимий истиқомат қилмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 8 249 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс мамлакатимиз фуқаролигига қабул қилинган.

Депутатлар томонидан эътироф этилганидек, амалдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун 27 йил аввал қабул қилинган бўлиб, маънан эскирган ҳамда бугунги кунда мамлакатмизда амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳотлар талабларига жавоб бермайди. Шу мақсадда лойиҳани қабул қилиш орқали мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этилади ҳамда мазкур соҳадаги мавжуд қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ижобий ечимини топади.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида “яшаш гувоҳномаси”, “текширув варақаси”, “хорижий давлат фуқароси”, “фуқаролиги бўлмаган шахс” ва бошқа шу каби асосий тушунчаларга шарҳ берилмоқда ва ягона фуқаролик, тенг ҳуқуқлилик, фуқаросизликни қисқартириш ва очиқлик каби принциплар мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг турлари аниқ белгилаб қўйилмоқда. Айниқса, туғилган жойи ва ота-онасининг фуқаролиги бўйича хорижий давлат фуқароси ҳисобланган болаларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тартиби белгиланиб, мамлакат фуқаролигига қабул қилиш шарти сифатида давлат тилини мулоқот учун етарли даражада билиш бўйича талаблар мустаҳкамланмоқда.

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатларнинг таклиф ва муносабатлари билдирилди. Ҳамда фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 472

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими