Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция қонун лойиҳаларига ўз позициясини билдирди

Фракция қонун лойиҳаларига ўз позициясини билдирди

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни “Миллий тикланиш” ДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги дастлабки масала — “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси фракция аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳасида 8 боб, 51моддадан иборат. Наркологик касалликларга мубтало бўлган шахсларни мажбурий даволаш, наркологик экспертиза ва тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги бандлар ҳамда ҳозирга қадар миллий қонунчиликда мавжуд бўлмаган “наркологик ёрдам”, “психоактив моддалар”, “наркологик касалликларга мубтало бўлган шахсларнинг тиббий ижтимоий реабилитацияси”, “мажбурий даволаш” каби янги тушунчалар акс эттирилган.

Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда халқаро тажриба ҳам чуқур таҳлил этилди. Хорижий тажрибага мувофиқ, бугунги кунда бир қанча мамлакатларда сурункали алкоголизм ва гиёҳвандлик мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш суд томонидан белгиланади. Шу билан бирга айрим мамлакатларда мажбурий даволаш прокурорнинг санкцияси (Франция), ҳудудий администрация ёки полициянинг (Финландия) қарори асосида амалга оширилади.

Тадбирда, шунингдек “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди.

Мазкур қонунда тадбиркорлик субъектларини тугатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат тўққиз ойни ташкил этиши, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилиши, ҳаракатсиз режимига ўтказилган корхоналар фаолияти уч йил давомида тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган уларни тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқарилиши белгиланмоқда.

Фракция аъзолари таъкидлаганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, энг аввало, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатиш жараёнларини тартиб ва таомилларини янада соддалаштириш ва шаффофлигини оширади.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 758

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими