Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзХДП фракциясининг танқидига нима сабаб бўлди?

ЎзХДП фракциясининг танқидига нима сабаб бўлди?

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда депутатлар мамлакатимиз ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган ишларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

Фракция аъзолари биринчи бўлиб “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Мазкур қонун лойиҳаси билан халқаро тижорат арбитражи судларини ташкил этиш ва фаолият юритишини тартибга солиш таклиф этилмоқда.

Депутатлар таъкидлаганидек, ушбу қонун лойиҳаси 2019 йил апрел ойида Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда маъқулланган бўлса-да, орадан олти ой вақт ўтиб иккинчи ўқишга тайёрланган. Қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилгандан кейин узоқ муддат қўмитада қолиб кетиш ҳолатларини фракция депутатлари танқид қилди.

Йиғилишида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг мақоми белгиланмоқда. Иккинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳрирга асосан, Вазирлар Маҳкамаси – Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди. Вазирлар Маҳкамаси коллегиал орган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қилади.

Шунингдек, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

ЎзХДП фракцияси аъзоларининг қайд этишича, қонун лойиҳасида таклиф этилаётган нормалар энергия ресурслари харажатларини оптималлаштиришга, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини тизимли мониторингини амалга оширишга ҳамда истеъмол қилинаётган энергия ресурслари ҳажмини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилашга хизмат қилади. Шунингдек, мамлакатда барқарорлик ва иқтисодий ўсишни мустаҳкамлашга, бюджетга тушумларни кўпайтиришга ҳамда аҳолининг реал даромадларини оширишга кенг йўл очади.

Юқоридагилар билан бирга қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида қонунчилик амалиётидан келиб чиқиб, масъул қўмита томонидан лойиҳа матнида кейинчалик фойдаланилмайдиган тушунчаларни қисқартириш ҳамда муҳим аҳамиятга эга тушунчаларни лойиҳанинг алоҳида моддаларида келитириш кераклиги тўғрисида фракция ўз таклифини билдирди.

Йиғилишда кўриб чиқилган барча қонун лойиҳалари бўйича фракция ўз позициясини белгилаб олди.


Кўришлар сони: 346

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.12.2019
Автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиганларга жабогарлик белгиланяпти

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш, муҳандислик...

07.12.2019
Солиқ тўловчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда

Фракция аъзоларининг фикрича, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот...

07.12.2019
Соддалаштирилган тартибдаги нотариал ҳаракатлар жорий этилади

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, бугунунги кунда давлат нотариал идоралари аҳолига тез ва си...

Тадбирлар тақвими