Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Энергия тежайдиган технологияларни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштириляпти

Энергия тежайдиган технологияларни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштириляпти

2019 йил 27 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилдилар.

Фракция аъзолари дастлаб тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатиш жараёнлари тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, уларнинг шаффофлигини ошириш орқали коррупция билан боғлиқ омилларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.

– Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат тўққиз ойни ташкил этиши, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилиши белгиланмоқда, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Ўткир БЎТАЕВ. – Бундай корхоналар фаолияти уч йил давомида тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган уларни тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқаради. Бунда фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларини суд тартибда мажбурий тугатиш механизми ўрнига уларни дастлаб ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш, кейинчалик эса (ўз фаолиятини қайта тикламаганда) рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестридан чиқариш таклиф этилмоқда.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида тайёрланган.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда нефт-газ ва электр энергетика тармоғи ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш, энергия ресурсларини тежаш ва энергия самарадорлиги даражасини ошириш устувор вазифлардан биридир.

Қонун ташаббускорлари томонидан ҳудудларда “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси бўйича ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари, шунингдек сайловчилар билан жойларда бўлиб ўтган учрашувлар давомида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари ўрганилди.


 

Мазкур жараёнларда энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг килишнинг таъсирчан тизими, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, муассасалар ва ташкилотларда замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича хизматларнинг мавжуд эмаслиги, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишларининг сустлиги энергия ресурслари харажатларини мақбуллаштириш имконини бермаётгани аниқланди. Ўтказилган тадбирлар натижаси соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатди. Айнан шу жиҳатлар мазкур қонун лойиҳасини тайёрлашга асос бўлди.

– Қонун лойиҳасининг мақсади энергетика тармоқларида ҳосил қилинаётган электр ва иссиқлик энергияси, бошқа ноанъанавий энергия ресурсларидан иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳада янада оқилона фойдаланишнинг, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини ва замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш хизматлари кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришдан иборат, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Қаҳрамон ЭРГАШЕВ. – Унда таклиф этилаётган нормалар энергия ресурслари харажатларини оптималлаштиришга, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини тизимли мониторингини амалга оширишга, истеъмол қилинаётган энергия ресурслари ҳажмини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилашга, мамлакатда барқарорлик ва иқтисодий ўсишни мустаҳкамлашга, бюджетга тушумларни кўпайтиришга ҳамда аҳолининг реал даромадларини оширишга хизмат қилади.

Йиғилиш давомида депутатлар томонидан кун тартибига киритилган бир қатор қонун лойиҳалари, шунингдек фракция ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқилди. Барча масалалар бўйича ЎзЛиДеП фракциясининг позицияси ишлаб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 431

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.12.2019
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади

Бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк ва транспорт воситалари ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини...

05.12.2019
Парламентда қизғин паллага кирган муҳокамалар ҳудудларга ҳам кўчди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси...

05.12.2019
Нега кимгадир 2 фоиз, бошқага 4 фоиз белгиланган?

Аввал хабар берилганидек, яқинда парламент қуйи палатаси мажлисида депутатлар мазкур қонун лойиҳасини...

Тадбирлар тақвими