Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди

Қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 5 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Миллий тикланиш” ДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Дастлаб, “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси фракция аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, ушбу лойиҳа маориф тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тизимни тубдан такомиллаштириш ва таълимни халқаро талаблар билан уйғунлашган ҳолда олиб бориш учун кенг имкониятлар яратиш, ўқитиш сифатини янада яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳага катта ёшдагилар таълими, махсус таълим, инклюзив таълим, якка тарибда педагогик фаолият билан шуғулланиш, давлат-хусусий шериклик, таълим соҳасига инвестицияларни киритиш, давлат назорати, таълим муассасаларининг ўзини ўзи баҳолаши, таълим иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбурият ва жавобгарликлари, соҳада экспериментал ва инновацион фаолият ҳамда шу каби бошқа янги асосий моддалар киритилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, таълимда нодавлат таълим хизматлари учун кенг имкониятлар яратилгани, нодавлат таълим ташкилотларини ташкил этиш ва улар фаолиятини лицензиялашга оид тартиблар, таълим соҳасида экспериментал ва инновацион фаолият, соҳага инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ нормалар белгилангани жуда муҳимдир.

Йиғилишда “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда ушбу соҳада сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Тегишли норматив-ҳуқуқий база тобора мустаҳкамланаётгани боис соҳани ҳар томонлама ва тизимли равишда тартибга солувчи асосий қонунга — “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш заруратини келтириб чиқармоқда.

Хусусан, қонун лойиҳасига “ноширлик фаолияти”, “нашриёт”, “ноширлик маҳсулоти”, “матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи”, “нашрниинг чиқишига доир маълумотлар”, “ноширлик фаолияти субъектлари” каби тушунчалар киритилмоқда. Ушбу атамалар нафақат амалдаги қонуннинг муайян қоидалари ноаниқлигининг олдини олади, балки замонавий қонунчилик техникасига, ҳозирги амалиётнинг талабларига, шунингдек, ноширлик фаолиятининг институционал ривожланишидаги тенденцияларига мувофиқ матнни баён этиш учун конструктив имкониятлар яратади.

Йиғилишда, шунингдек, бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 442

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими