Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзЛиДеП фракцияси қонун лойиҳасига ўз таклифларини билдирди

ЎзЛиДеП фракцияси қонун лойиҳасига ўз таклифларини билдирди

2019 йил 5 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Дастлаб фракция аъзолари маориф тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тизимни тубдан такомиллаштириш ва таълимни халқаро ҳамжамият билан уйғунлашган ҳолда олиб бориш учун кенг имкониятлар яратиш, ўқитиш сифатини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини концептуал жиҳатдан кўриб чиқдилар.

ЎзЛиДеП фракцияси лойиҳадаги нодавлат таълим хизматларини ташкил этишда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, НТТни ташкил этиш ва улар фаолиятини лицензиялашга оид тартиблар, таълим соҳасида экспериментал ва инновацион фаолият, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган таълим муассасаларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, «таълим кампус»ларини ташкил қилишда тадбиркорлик субъектларининг таълим соҳасида ўз хизматларини таклиф этишига кенг имкониятлар яратилаётганига алоҳида эътибор қаратдилар.

Таъкидланганидек, фуқароларнинг хорижда таълим олиши, чет элда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг тан олиниши, шунингдек, илк бор мамлакатимизда бутун умр таълим концепциясининг киритилиши каби масалаларнинг қонун лойиҳаси нормаларида илгари сурилиши таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаради.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг фикрича, қонун лойиҳасида баъзи масалалар очиқ қолган. Хусусан, «Махсус таълим» тушунчасига аниқлик киритиш, таълим тизимига инвестицияларни кенгроқ жалб қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бу борадаги ваколатларини қайтадан кўриб чиқиш, коллежлар тизимини иқтисодиётнинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда тезкор касбий тайёргарлик масканларига айлантириш, умуман, қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига киритиш, ҳудудлардаги таълим муассасаларида мутахассислар, ўқитувчилар ва тарбиячилар, олимлар ўртасида кенг муҳокама этиш лозим.

Йиғилишда депутатлар томонидан кун тартибига киритилган бир қатор қонун лойиҳалари, шунингдек, фракция ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Барча масалалар бўйича ЎзЛиДеП фракциясининг позицияси ишлаб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 108

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими