Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ватан ҳимояси ишончли қўлларда

Ватан ҳимояси ишончли қўлларда

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси томонидан билан Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда мудофаа соҳасида тизимли ва изчил ислоҳотлар амалга ошириляпти. Хусусан, Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан ҳаётимизга самарали татбиқ этилаётган Ҳаракатлар стратегияси негизида жаҳондаги ва минтақадаги мавжуд вазиятнинг ривожланиш динамикаси, шунингдек устувор вазифа ва имкониятларимиз ҳисобга олиниб, давлат тизимида стратегик режалаштириш бўйича улкан аҳамиятга эга бўлган Мудофаа доктринаси қабул қилинди.

Натижада ҳарбий соҳада халқаро ҳамкорлик миқёси, ўзаро ишонч ва тажриба алмашиш кенгайди. Қуролли кучларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлиги даражаси янги сифат босқичига кўтарилди. Кадрлар тайёрлаш тизими тубдан янгиланди. Жойларда ҳарбий-маъмурий секторлар жорий этилди. Модддий-техник база янгиланди, замонавий қуроллар билан таъминланиш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси борасида, ва энг муҳими ҳарбий Ватанпарварлик тарбияси тизими юксак поғонага олиб чиқилди. Ҳарбий хизматчилар касби чинакам шарафли касбга айланди. Халқ билан армиянинг бирлиги ва якдиллиги чинакам намоён бўлмоқда.

Қайд этилганидек, юртимиз тарихида илк бор очиқ хусусиятга эга бўлган Мудофаа доктринасини қабул қилиниб, ҳарбий соҳада Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлашга доир принциплар ва ёндашувларни бутун дунёга эълон қилди.

Шунингдек куни кеча Қонунчилик палатаси томонидан “Мудофаа тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди. Унинг асосий мазмун ва моҳияти ҳаётимизга самарали татбиқ этилаётган Ҳаракатлар стратегияси негизида янгиланган Мудофаа доктринасига ҳамоҳанг тарзда 1992 йил 3 июлда қабул қилинган “Мудофаа тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни яратиш мақсадларини кўзлайди.

Тадбирда ушбу қонуннинг мазмун-моҳиятини, аввало, ҳарбий хизматчиларга, қолаверса, халқимизга, ёшларга етказиш лозимлиги, бунда парламент вакиллари Мудофаа вазирлиги мутасаддилари билан биргаликда ҳарбий қисм ва муассасаларда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. 

Давра суҳбати ниҳоясига етгач, билим юртининг ҳарбий ўқув майдонида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.


Кўришлар сони: 727

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.02.2020
Депутатлар ўрганишидан сўнг қумқўрғонликларнинг муаммолари ечиладиган бўлди

Сайлов якунланди. Депутатлар сайланди. Шу билан, депутатлар берган ваъдаларини унутдими? Энди улар...

21.02.2020
Қонун лойиҳаси мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди

 2020 йил 21 февраль куни «Ўзбекзаргарсаноат» уюшмасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг...

21.02.2020
«MeningFikrim.uz» веб-портали орқали тушган жамоат мурожаати юзасидан брифинг ўтказилди

2020 йил 21 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими