Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Демократик кучлар блоки»: «Таълим тўғрисида»ги қонун умумхалқ муҳокамасига қўйилмоғи лозим

«Демократик кучлар блоки»:  «Таълим тўғрисида»ги қонун умумхалқ муҳокамасига  қўйилмоғи лозим

2019 йил 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияларидан иборат «Демократик кучлар блоки»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси депутатлар томонидан ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, ушбу лойиҳа маориф тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тизимни тубдан такомиллаштириш ва таълимни халқаро ҳамжамият билан уйғунлашган ҳолда олиб бориш учун кенг имкониятлар яратиш, ўқитиш сифатини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳага катта ёшдагилар таълими, махсус таълим, инклюзив таълим, якка тарибда педагогик фаолият билан шуғулланиш, давлат-хусусий шериклик, таълим соҳасига инвестицияларни киритиш, давлат назорати, таълим муассасаларининг ўзини ўзи баҳолаши, таълим иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари, соҳада экспериментал ва инновацион фаолият ҳамда шу каби бошқа янги асосий моддалар киритилмоқда.

– Қонун лойиҳасида нодавлат таълим хизматларини ташкил этишда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган таълим муассасаларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, «таълим кампус»ларини ташкил этишда тадбиркорлик субъектларининг таълим соҳасида ўз хизматларини таклиф этишига кенг имкониятлар яратилаётгани алоҳида аҳамиятга эга, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Одинахон ЖАМОЛДИНОВА. – Лекин шу билан бир қаторда, лойиҳада назарда тутилган «махсус таълим» тушунчасига аниқлик киритиш, таълим тизимига инвестицияларни кенгроқ жалб қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бу борадаги ваколатларини қайтадан кўриб чиқиш масалаларига жиддий эътибор қаратиш талаб этилади.

Блок аъзоларининг фикрича, таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари учун кенг имкониятлар яратилгани, нодавлат таълим ташкилотларини ташкил этиш ва улар фаолиятини лицензиялашга оид тартиблар, таълим соҳасида экспериментал ва инновацион фаолият, соҳага инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ нормалар белгилангани жуда муҳим. Айниқса, фуқароларнинг хорижда таълим олиши, чет элда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг тан олиниши, шунингдек, илк бор мамлакатимизда бутун умр таълим концепциясининг киритилиши каби масалаларнинг қонун лойиҳаси нормаларида илгари сурилиши таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаради.


 

– Ушбу қонун ҳужжати лойиҳасида таълим-тарбия соҳасида замонавий ва оқилона тизим яратиш, ўқитиш методлари, таълим стандартлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларини янгилаш зарур. Шунингдек, билим беришда чет элдаги илғор тажрибалардан фойдаланиш, тарбияда эса, миллий анъана ва қадриятларга суяниш муҳимдир, – дейди «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси Нодирбек МУХТОРОВ. – Лекин коллежлар тизимини қайта кўриб чиқиш ва уни иқтисодиётнинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда, тезкор касбий тайёргарлик масканларига айлантириш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқиши лозим. Бу борада оила институти муҳим аҳамият касб этади, чунки фарзандларимиз дастлабки таълим-тарбияни оилада олади. Шу боисдан, фарзанд тарбиясида ота-оналар масъулиятини янада ошириш, улар учун қисқа курслар ташкил этишимиз лозим. Ана ўшанда оила – таълим муассасаси – маҳалла бўғинининг барча қисмлари ўз вазифасини бажаришни бошлайди.

«Демократик кучлар блоки» аъзолари томонидан «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида уни умумхалқ муҳокамасига киритиш, ҳудудлардаги таълим муассасаларида мутахассислар, ўқитувчилар ва тарбиячилар, олимлар ўртасида кенг муҳокама этиш лозимлиги бўйича тавсиялар берилди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала юзасидан «Демократик кучлар блоки»нинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 617

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими