Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси қандай позиция билдирди?

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси қандай позиция билдирди?

Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг жамиятдаги сиёсий фаоллигини ошириш ҳамиша давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб келган. Айниқса, охирги уч йилда қабул қилинган норматив ҳужжатлар мазкур йўналишни янги босқичга олиб чиқди. Шунга қармай, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар ҳам талайгина.

Бугунги кунда шахсга нисбатан жисмоний зўравонлик қилиш жиноий қилмиш бўлишига қарамай, амалиётда аёлларга нисбатан, айниқса, оилавий-маиший ҳаётда зўравонлик ҳолларига ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва бошқа давлат органлари томонидан муносиб эътибор қаратилмаётганини кўриш мумкин.

Мисол учун, 2018 йилда жиноий ҳаракатлар оқибатида 932 нафар аёл жабр кўрган. Шундан 169 нафари ҳаёти, 366 нафари соғлиғи, 182 нафари бошқа турдаги жиноятлардан жабр кўрган. Бу ҳолат уларга нисбатан тазйиқ ўтказиш ва зўравонлик содир этиш ҳолатлари ҳали ҳам сақланиб қолаётганлигини исботламоқда.

Жорий йилнинг 13 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ушбу масалалар ечимига қаратилган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Фракция йиғилишида дастлаб, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан қайд этилганидек, ушбу лойиҳанинг асосий мақсади хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Жумладан, лойиҳада тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, уларга дуч келган шахсларни ҳимоя қилиш, шунингдек, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик ҳамда энг асосийси, бу иллатларнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтиришга қаратилган нормалар белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолларининг олдини олиш механизми қонунчилик даражасида мустаҳкамлаб қўйилади. Бундан ташқари, ваколатли давлат органлар жавобгарлигини оширади, шунингдек, ушбу соҳада тегишли тузилмалар ижтимоий шериклик механизми белгилаб олинади ва амалга оширилади.

Фракция аъзолари эътироф этганидек, ушбу лойиҳа “Адолат” СДП ғояларига мос бўлиб, партия социал-демократиянинг энг муҳим қадриятлари бўлган ҳар бир шахснинг қонун олдида тенглиги, эркинлик, бирдамлик ва имкониятлар тенглиги ғояларига ҳамоҳангдир. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият тамойилининг тўла таъминланишига хизмат қилади.

Фракция йиғилишида, шунингдек, “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан ушбу лойиҳа сиёсий-ижтимоий ҳаётимизда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш борасида аҳамияти муҳим экани алоҳида қайд этилди.

Йиғилишда таъкидлаб ўтилганидек, “гендер тенглик” тушунчаси эркаклар ва аёллар ҳуқуқлари ҳамда имкониятларининг тенглигини, шунингдек, нафақат оила, жамоа ва жамиятда ресурслар ҳамда хизматлардан, балки барча соҳаларда тенг фойдалана олиши, демократик бошқарув, қарорлар қабул қилишда тенглик асосида иштирок этишини назарда тутади.

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Фракция депутатлари томонидан ушбу қонун лойиҳаси “Адолат” СДП мақсад ва ғояларига мос экани эътироф этилди. Хусусан, партия ўз дастурида эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлайдиган жамият тарафдори эканлиги, шу мақсадда аёлларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятлар учун интилишини қўллаб-қувватлаши алоҳида қайд этилган. Шундан келиб чиқиб, фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини қўлаб-қувватладилар.

Йиғилишда муҳокама этилган шу ва бошқа қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиқадиган фракция таклифлари ва муносабати билдирилди. Тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 580

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими