Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

2019 йил 13 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Дастлаб, фракция аъзолари «Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилиши ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

– Қайд этиш лозимки, қонун Ўзбекистон Республикасида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш, кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясиии кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, мамлакатнинг халқаро рейтингини, ишбилармонлик даражасини ва инвестицион муҳитини, шу жумладан, Жаҳон банкининг «Doing Business» рейтингида янада ошириш мақсадида мулкни гаровга қўйиш, лизинг ёки мажбуриятни таъминлашнинг бошқа шаклларига беришнинг амалдаги механизмларини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришда муҳим ҳужжат ҳисобланади, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Нилуфар САИДАХМЕТОВА. – Унда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Фуқаролик, Иқтисодий процессуал, Фуқаролик процессуал, Жиноят процессуал кодекслари ва «Гаров тўғрисида», «Банкротлик тўғрисида», «Лизинг тўғисида», «Суд ҳужжатлари ва бошка органлар ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисида»ги қонунларига аҳоли ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни, мамлакатимизнинг халқаро рейтингининг ўсишини, молия тизимининг барқарорлигини оширишни, муддати ўтган кредитларни қисқартиришни назарда тутувчи бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

«Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ўзининг муҳимлиги билан депутатлар эътиборини тортди. Лойиҳада шахсга, айниқса, аёлларга нисбатан жисмоний зўравонлик қилиш, уларга руҳий ва иқтисодий зўравонлик ҳамда тазйиқ учун жавобгарликни қонунчилик йўли билан тартибга солиш назарда тутилмоқда.

– Қонун лойиҳаси хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир,
– дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Муҳаббат ТЎХТАЕВА. – Унда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик, тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилиш, жамиятда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтиришни назарда тутувчи процессуал кафолатларни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқ кўрсатилиб, бу соҳадаги ваколатли органлар белгилаб берилган.

Фракция аъзоларининг қайд этишича, лойиҳадаги ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилганлиги, қонуннинг жамиятда, турмушда, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилашга хизмат қилади.

ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида жамият ҳаётининг барча соҳасида эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имконият яратишни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган яна бир муҳим — «Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

– Қонун лойиҳасида гендер тенглик, аёлларни камситиш тушунчаси ва турлари, ваколатли органларнинг вазифалари, давлат бошқарувида иштирок этиш, ишга қабул қилиш ёки ёллашда, кредитлар олиш ва тадбиркорлик билан шуғулланишда гендер тенгликни таъминлаш бўйича нормалар, гендер тенглик бузилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ўз аксини топган
– дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Абдулла ҲАМРОҚУЛОВ. – Лойиҳа билан эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Умуман олганда, қонуннинг қабул қилиниши эркаклар ва аёлларнинг тенглигига оид ҳуқуқий муносабатларнинг такомиллашишига, шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг мустаҳкамланишига, соҳага доир ҳуқуқни қўллаш амалиётининг аниқ ва бир хилда бўлишини таъминлашда муҳим омил бўлади.

Йиғилиш давомида депутатлар томонидан кун тартибига киритилган бир қатор қонун ва қарорлар лойиҳалари, шунингдек, фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилдилар.

Барча масалалар бўйича ЎзЛиДеП фракциясининг позицияси ишлаб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 635

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими