Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси муҳим қонун қонун лойиҳаларини кўриб чиқди

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси  муҳим қонун қонун лойиҳаларини кўриб чиқди

2019 йил 13 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Дастлаб, «Мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим бериш ва тарбиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси фракция аъзолари томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишининг асосий принциплари ва мақсадини, мактабгача таълимнинг давлат кафолатларини белгилайди. Шунингдек, қонун лойиҳасида болаларнинг яшаш жойидан ёки доимий рўйхатга олинган жойидан қатъи назар, муассаса ташкил этиш йўли билан мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш тартиби белгиланмоқда.

Эътироф этилганидек, мактабгача таълим муассасаси педагог ходимларининг махсус мақомини белгилаш назарда тутилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида назарда тутилган ҳолларни истисно қилган ҳолда, ўқитувчиларни ўз касбий мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланмоқда. Хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишнинг мажбурий тартибини жорий қилиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди. Мазкур қонун лойиҳаси хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлиб, унда “тазйиқ”, “зўравонлик”, “руҳий зўравонлик”, “жисмоний зўравонлик”, “жинсий зўравонлик”, “иқтисодий зўравонлик”, “тазйиқ ва зўравонлик жабрланувчилари”, “ҳимоя ордери” каби таянч тушунчалар ўз аксини топган.

Ушбу қонун лойиҳасининг кучга кириши ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрганларга ҳимоя ордерини бериш имкониятини яратади. Мазкур ҳимоя ордери талаблари бузилганда шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши назарда тутилмоқда.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, энг аввало, жамиятда хотин-қизларга нисбатан ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб, тазйиқ ва зўравонликда жабр кўрган шахслар учун тезкор алоқанинг ишлаш тартибига қаратилган нормалар киритиш бўйича ҳамда зўравонлик содир этишга мойил бўлган ёки содир этган шахсларнинг хулқ-атворини тузатишга доир дастурни ишлаб чиқиш юзасидан масъулларга таклифлар билдирдилар.

Йиғилишда, шунингдек, бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 396

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими