Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат дастурининг ижроси бандма-банд муҳокама қилинди

Давлат дастурининг ижроси  бандма-банд муҳокама қилинди

2019 йил 31 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил биринчи ярмида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи атрофлича муҳокама қилинди.

Фракция депутатлари эътироф этганидек, Ҳукумат томонидан тақдим этилган ушбу ҳисобот жорий йилнинг 1-чорагидаги ҳисоботга нисбатан сифатли ва Давлат дастуридаги бажарилган ишлар батафсил ёритилгани билан аҳамиятлидир. Шунингдек, ҳисоботнинг дастлабки қисмида Қонунчилик палатаси томонидан 1-чорак якунлари бўйича Давлат дастури ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаш юзасидан қабул қилинган қарорлар ижросига батафсил тўхталиб ўтилган. Бу жараён Давлат дастурининг бажарилишида Олий Мажлиснинг иштироки ҳамда Ҳукумат ва парламент ўртасида тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилганидан далолатдир.

Депутатлар хисоботда яна бир муҳим масалага эътибор қаратди. Жумладан, ўтган йилларда депутат сўровларига баъзи вазирликлар томонидан эътиборсиз қараш ҳолатлари учраб турар эди. Ҳукуматнинг 1-чоракдаги ҳисоботи юзасидан билдирилган эътирозлар натижасида парламент ва депутат сўровларига вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари томонидан ўз вақтида пухта ишланган ҳолда жавоб бериш бўйича тизим жорий этилди. Хусусан, ҳар ойда Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳузурида масъул раҳбарлар иштирокида сўровлар ҳамда унга берилган жавоблар атрофлича муҳокама этилиши йўлга қўйилди. Бу эса, аввало, ҳудудлар ривожи ва фуқаролар манфаатига хизмат қилмоқда.

Йиғилишда депутатлар Давлат дастурининг ижросини бандма-банд муҳокама қилди. 2019 йилнинг I ярмида Давлат дастурининг
139 та банди ижроси таъминланиши режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида улардан 123 тасининг ижроси тўлиқ бажарилган. Бунда жами 93 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган. Таъкидланганидек, якунига етказилмаган 23 та банд бўйича киритилган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилмоқда ҳамда 16 та вазифанинг муддати белгиланган тартибда узайтирилган.

Депутатлар, аввало, ижроси таъминланган бандларга эътибор қаратди. Хусусан, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳалари ўз муддатида лозим даражада ишлаб чиқилмагани қайд этилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш концепцияси ҳам ўз вақтида ишлаб чиқилмагани баҳс-мунозара ва танқидий муҳокамаларга сабаб бўлди.  

“Адолат” СДПнинг асосий йўналишларидан бўлган соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари ҳам фракция аъзоларининг диққат марказида бўлди. Хусусан, Давлат дастурининг 152-153, 155-бандларида белгиланган аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифатини ошириш ва профилактик тадбирлар қамровини кенгайтириш, Давлат тиббиёт муассасаларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, санитария-эпидемиология хизматини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича вазифалар ижроси таъминланмагани танқидга сабаб бўлди. Айни бугунги кунда фуқароларимизни қийнаётган ушбу масалаларга ижобий ечим топиш ва бу борада белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда, таълим дастурлари муддатини табақалаштирган ҳолда касбий таълимни ташкил этиш ва мақсадли кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш масаласи ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Чунки ёшларнинг барчасини олий таълимга қамраб олиш мушкул. Шу мақсадда уларнинг бандлигини таъминлашда ўқитиш муддатларини зарур билим, малака ва кўникмаларнинг мураккаблигига қараб, турлича белгилаш бўйича вазифаларни ўз вақтида бажариш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, фракция аъзолари бугунги кунда мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар қамрови кенгайиб бориши ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшишини алоҳида қайд этди. Лекин уларнинг фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш кечикаётганига эътибор берилди. Шу мақсадда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналар бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Фракция аъзолари томонидан бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланган маҳаллий ҳокимликларнинг ихтиёрида қолаётган маблағларнинг қанчалик самарали ишлатилаётганини назорат қилиш механизмини ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди. Бунда, айниқса, жамоатчилик ва депутатлик назоратини кучайтириш муҳим ҳисобланади. Бу орқали ҳудудларда маблағларнинг мақсадли сарфланиш тизими яратилиб, ҳудудларнинг иқтисодий барқарорлиги таъминланишига эришилади.

Йиғилиш якунида Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил биринчи ярмида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи фракция томонидан маъқулланди.

Кўришлар сони: 222

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими