Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Маҳаллий ҳокимият органларидаги бюрократик тўсиқларни баратараф этиш масаласи илгари сурилди

Маҳаллий ҳокимият органларидаги бюрократик тўсиқларни баратараф этиш масаласи илгари сурилди

2019 йил 31 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижросига қаратилган ҳисоботи эшитилди.

Фракция аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда Давлат дастуридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ этиш бўйича амалга оширилган ишлар, дастур ижроси натижадорлигини оширишга қаратилган таклифларга алоҳида эътибор қаратди.

Ҳисоботда қайд этилганидек, 2019 йилнинг биринчи ярмида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга ўсди. Хусусан, саноат тармоқлари 6,9 фоиз, чакана савдо айланмаси – 6,4 фоиз ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 2,1 фоизга ортиши иқтисодий ўсишнинг асосий омили сифатида хизмат қилди. Мамлакатда яратилган қулай инвестиция муҳити натижасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 1,6 бараварга ва қурилиш ишлари ҳажми 20,0 фоизга ўсди.

Таъкидланганидек, Давлат бюджетининг харажатлари ва бюджет дефицитининг мўътадиллиги таъминланди. 2019 йилнинг январь-июнь ойларида Давлат бюджетининг харажатлари 55,3 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга ортди. Давлат бюджети харажатлари таркибида энг юқори улуш (54,4 фоиз) ижтимоий харажатларга тўғри келди. Шунингдек, республикада 2019 йилнинг I ярим йиллигида 147,8 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, бу борада ўсиш суръати 6,9 фоизни ташкил қилди.

Фракция аъзолари Давлат дастурида амалга оширилиши белгиланган норматив ҳужжатларнинг қабул қилинишига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, ҳисобот даврида 139 та топшириқ белгиланган бўлиб, 106 банд ижроси тўлиқ бажарилган. Ўз вақтида адо қилинмаган бандлар депутатларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди. Мазкур бандларнинг ижросини самарали таъминлаш мақсадида депутатлар бир қатор таклиф ва тавсиялар берди.

Халқ вакиллари тадбиркорликни ривожлантириш, тегишли дастурларни амалга оширишда маҳаллий ҳокимият органларидаги мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш юзасидан Ҳукумат томонидан алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш, унинг назоратини қатъий амалга оширишни таклиф этди.

Тадбирда депутатлар томонидан Давлат дастури ижросини самарали таъминлаш мақсадида қатор таклифлар билдирилди.


Кўришлар сони: 206

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими