Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

2019 йил 19 июль куни “Тараққиёт стратегияси” марказида парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг жорий йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, фракция фаолияти давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида депутатларнинг ишини янада такомиллаштиришга қаратилган кўрсатма ва таклифларидан келиб чиқиб, мутлақо янгича йўналишда ташкил этилди. Ўтган даврда фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга қаратди. Натижада, қонун ижодкорлиги жараёни сифат ва сон жиҳатдан янада такомиллашди. Фракция йиғилишларида 109 та қонун лойиҳаси ўрганиб чиқилди, 12 та қонун лойиҳасига фракция ташаббуси билан концептуал ўзгартишлар киритилди.

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, аксарияти қонунларни қабул қилиш жараёнида инобатга олинди. “Марказ – вилоят – туман” тизими орқали 79 та қонун лойиҳаси тўғридан-тўғри жойларга партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳларига муҳокама учун юборилди. Мазкур жараёнда 120 дан ортиқ таклиф олинди. Фракция аъзолари олти ой давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тайёрланган 8 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ташаббускор бўлди.

Тадбирда “Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги ҳамда “Имконияти чекланган болаларнинг таълим олиши ва ижтимоий интеграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳалари партия фракцияси ташаббуси билан ишлаб чиқилгани алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, бирор жойда ишламайдиган ногирон бола тарбияси билан шуғулланиб келаётган оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг пенсия таъминотини таъминлаш мақсадида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган эди. Фракциянинг таклиф-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бирор жойда ишламайдиган ногирон бола тарбияси билан шуғулланиб келаётган оналарга камида 7 йиллик иш стажига эга бўлиши шартлиги амалиёти бекор қилинди.

Қайд этилганидек, давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида Олий Мажлиснинг назорат-таҳлил фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб, “самарасиз назорат ёки қуруқ мажлисларнинг кераги йўқлиги” тўғрисидаги асосли танқидларидан келиб чиқиб, фракция ташаббуси билан Иқтисодиёт вазири ҳамда Автомобил йўллари қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Ҳукумат соати” ўтказилди. Эътиборлиси, жойларда аниқланган  муаммолар юзасидан 22 та депутатлик сўрови тегишли ташкилотга юборилди.

Назорат-таҳлил ишлари давомида фракция аъзолари аралашуви билан 23 нафар ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик аравачаси ҳамда 26 нафар фуқарога даволаниш учун соғлиқни сақлаш муассасаларига ордер олиб берилди.

Матбуот анжуманида фракция фаолияти юзасидан журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олди. 

Кўришлар сони: 1032

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.01.2020
Парламент қуйи палатасига ХДПдан сайланган депутатларнинг дастлабки ташкилий йиғилиши ўтказилди

2020 йил 19 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Халқ демократик партиясидан сайланган ...

19.01.2020
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг таъсис йиғилиши ўтказилди

2020 йил 19 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг ...

19.01.2020
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутатлардан иборат фракциянинг таъсис йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар фракциясини тузиш, фракция...

Тадбирлар тақвими