Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси  жамоатчиликка ҳисобот берди

2019 йил 16 июль куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда фракциянинг 2019 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти юзасидан ахборот берилди.

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга қаратди. Жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасида фракция аъзоларининг фаоллиги бирмунча ошгани кузатилди. Ҳисобот даврида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 9 та қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган бўлса, уларнинг 5 тасида фракция аъзолари иштирок этди.

Бундан ташқари, тегишли ташкилотлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган 65 та қонун лойиҳаларининг 31 таси бўйича фракция аъзолари масъул бўлиб, уларнинг қабул қилинишида фаол қатнашди.

Парламент қуйи палатасида муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаларини такомиллаштириш, кенг жамоатчиликка етказиш ва аҳолининг
фикр-мулоҳаза, таклифларини олиш мақсадида жойларда 100 га яқин тадбирлар ташкил этилди. Бу жараёнларда 11 та қонун лойиҳаси муҳокама қилиниб, фуқаролардан 200 га яқин таклиф олинди. Ушбу таклифлар фракция аъзолари томонидан чуқур ўрганилиб, шу асосда 26 та таклиф қонун лойиҳаларини такомиллаштириш учун масъул қўмиталарга киритилди.

Фракция йиғилишларида жами 126 та масала кўриб чиқилди. Шундан 12 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ташқи сиёсат соҳаларидаги долзарб масалалар бўйича Фармонлари, Қарорлари ва маърузаларидан келиб чиқадиган устувор вазифаларга, 96 таси қонун ижодкорлиги фаолиятига, 6 таси назорат-таҳлил фаолиятига, 2 таси депутатлар томонидан ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш натижаларига оид ҳамда 22 таси фракциянинг фаолиятига доир бошқа ташкилий масалаларга бағишланган.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, 2018 йил давомида фракция аъзолари томонидан ўз сайлов округларида республика даражасида ҳал этиш лозим бўлган масалаларнинг ечимини таъминлаш мақсадида вазирлик ва идораларга 33 та депутатлик сўровлари юборилган.

Жорий йилнинг олти ойида қабул қилинган мурожаатлар юзасидан 46 та депутатлик сўровлари юборилган. Сўровлар натижасида 35 та масала ижобий ҳал этилган.

Қайд этилганидек, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан парламент ҳамда депутатлик назоратини ўрнатиш орқали, Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» давлат музейи қўриқхонасининг сақланиш ҳолати ва туристларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилган, натижада мазкур меъморий обида ҳудудида аниқланган шўрланиш ва емирилишнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилган. Мазкур таклифлар ижроси сифатида «Ичан қалъа» ҳудудида муайян таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, фракция томонидан ҳудудлар кесимида барча туман ва шаҳарларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида жойларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилиб, таҳлил қилинган. Ушбу таҳлилларга асосан, тез тиббий ёрдам бригадаларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминганлик ҳолати юзасидан 2019 йилнинг III чорагида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳисоботини фракцияда эшитиш режалаштирилган.

Ҳисобот даврида фракциянинг фаолиятида сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилди. Аммо ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар ҳам талай экани, амалий ишлар салмоғини янада кучайтириш, иш режада кўзда тутилган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Матбуот анжуманида фракция фаолияти юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларининг барча саволларига жавоб қайтарилди.


Кўришлар сони: 263

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2019
Парламентда ахборот тарқатиш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ҳолати муҳокама қилиниши ражалаштирилмоқда

2019 йил 17 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. ...

16.08.2019
Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида...

16.08.2019
Қизириқлик тадбиркор ва фермерлар бу йил қандай натижаларни қўлга киритди?

Ҳар йили юртимизда мустақиллик куни ўзгача шодиёна билан нишонланади. Анъанага кўра, байрам олдидан...

Тадбирлар тақвими