Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Адолат” СДП фракцияси фаолияти қандай баҳоланди?

“Адолат” СДП фракцияси фаолияти қандай баҳоланди?

2019 йил 12 июль куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда унинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров Президенимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилдаги парламентга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида фракция томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида ахборот берди.

Қайд этилганидек, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида партия фракциясининг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган 22 та йиғилиши ўтказилиб, уларда
62 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Шунингдек, ҳисобот даврида Президентимизнинг муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга қарор ва фармонлари, вилоятларга ташрифлардаги маърузалари, хорижий давлатларга ташрифлари мазмун-моҳияти ва улардан келиб чиқувчи вазифаларни амалга оширишдаги фракция позицияларини шакллантириш бўйича 9 та йиғилишда муҳокамалар ўтказилиб, сайловчилар орасида уларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган “қонунларнинг асосий муаллифи халқ бўлиши керак”, деган тамойилга асосан, Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари ва палата қарорлари лойиҳалари юзасидан партиянинг қўйи тизимидан таклифлар олиш ва умумий позицияни шакллантириш йўлга қўйилиб, “Фракция – марказ – вилоят – туман” тартибида ишлайдиган механизм жорий этилган эди. Ушбу тизим орқали ўтган даврда 14 та қонун лойиҳаси бўйича 110 дан ортиқ таклифлар фракцияга тақдим этилди ва муносабат шаклланишида муҳим омил бўлди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси назорат-таҳлил фаолиятида партия электорати манфаатларига жавоб берадиган долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича, партиянинг Сиёсий Кенгаши ва жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда, тизимли иш олиб борди. Хусусан, жорий йилда олиб борилган ўрганишларда таълим тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш каби муаммолар кўп кўтарилган эди. Айнан шу масала Қонунчилик палатасида ташкил этилган “Ҳукумат соати” кун тартибига фракция ташаббуси билан киритилиб, Халқ таълими вазирлигининг ахбороти эшитилди.

Бундан ташқари, депутатлар томонидан “Баркамол авлод” болалар марказлари ва умумтаълим мактабларида тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ўрганишлар олиб борилди. Ушбу масалаларда аниқланган камчиликлар ечимини топиш мақсадида фракция ташаббуси билан Бош вазир ўринбосарига парламент сўровлари юборилди. Ушбу сўровларга белгиланган тартибда жавоб эшитилиб, соҳаларни тартибга солиш ва фаолиятини жонлантиришга қаратилган ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилишига эришилди.

Қонунчилик палатаси депутатлари ташаббуси билан жорий йилнинг ўтган даврида 9 та қонун лойиҳаси тайёрланган бўлса, шундан 5 таси фракция аъзоларига тааллуқлидир.

Фракция депутатлари ҳар ойда ўз сайлов округларида сайловчилар билан тизимли учрашувлар ўтказиб келмоқда. Хусусан, фракция аъзолари томонидан ҳисобот даврида сайловчилар билан учрашиш ва жойлардаги муаммоларнинг ижобий ечимини топиш мақсадида 2 минг 880 та хонадонга ташриф буюрилди ва 900 та юзма-юз учрашувлар ўтказилиб, уларда 23,5 минг сайловчи иштирок этди. Учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 2 минг 26 та муаммо кўтарилиб, уларнинг 981 таси жойида ҳал этилди. Бошқа масалалар бўйича турли депутатлик сўровлари чиқарилди ва масъул вазирликларга масаланинг ечимига қаратилган мурожаатлар киритилди.

Шунингдек, фракция депутатларининг аҳоли билан мулоқотини ҳамда уларнинг фаолиятидан аҳолининг хабардорлигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларнинг роли ошиб бораётганини ҳам алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Бунинг натижасида фракция аъзолари ОАВда жами 2 минг 90 маротабадан ортиқ чиқишлар қилди.

Матбуот анжуманида, шунингдек, ҳали фракция фаолиятида бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар ҳам мавжуд экани қайд этилиб, ушбу камчиликларни бартараф қилишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 106

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

Тадбирлар тақвими