Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

344 нафар ёш иш билан таъминланди

344 нафар ёш иш билан таъминланди

2019 йил 28 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси «Ёшлар қаноти» ҳамда парламент қуйи палатасидаги фракцияси томонидан 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан «Ёшлар — келажак бунёдкори» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбир аввалида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда «Миллий тикланиш» демократик партияси “Ёшлар қаноти”нинг ўрни ҳақида маълумотлар берилди. «Ёшлар келажак бунёдкори: партия менинг ҳаётимда» мавзусида тақдимот ташкил этилди.

Мулоқотда таъкидланганидек, давлат ва жамият бошқарувида, умуман, барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшлар муҳим ўрин тутади. Сабаби, улар жамият учун “янги қон” вазифасини ўтайди. Янгидан-янги ташаббус-ғояларни илгари суриш, замонавий иш юритиш услубларини жорий қилишда ана шу қатламнинг нуқтаи назари ва саъй-ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис, бугунги кунда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакат келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига оладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизидан зиёдини ташкил этадиган ёшларни тўғри йўлга бошлаш ва уларни бир мақсад йўлида бирлаштириш, эзгу ташаббусларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалардан биридир. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастури ва Сайловолди платформасида ёшларнинг ана шу эзгу мақсадларини рўёбга чиқариш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, ватанпарварлик, китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш каби устувор вазифалар белгиланган.

Партия “Ёшлар қаноти” томонидан мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лойиҳалар доирасида ёшларнинг одоб-ахлоқи, дунёқарашига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Миллий ўзлик тушунчаси, миллий тарихимиз ва маданиятимиз кенг тарғиб қилинмоқда. Зеро, шиддат билан ўзгараётган айни замонда биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, миллий ўзлигига содиқ қолишга ундаб туриши муҳим аҳамият касб этади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Сиёсий партияларнинг ёшлар ўртасида олиб бораётган ишлари, партиялар қошида ташкил этилган “Ёшлар қанотлари”нинг фаолиятини, афсуски, қониқарли, деб бўлмайди. ... сиёсий партиялар, аввало, истиқболли ёш раҳбарларни тайёрлаш мактаби бўлиши лозим. Партиялар фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизнинг ғоявий, мафкуравий эҳтиёжларини қондириши шарт. Агар партиялар бунга эришолмаса, бу бўшлиқни ғараз ниятли кучлар тўлдиришга ҳаракат қилиши шубҳасиз. Айрим ҳолларда тўлдиряпти ҳам – буни яширишнинг ҳожати йўқ”.


Шундан келиб чиққан ҳолда, партия “Ёшлар қаноти” томонидан “Хизмат — беминнат”, “Уйма-уй”, “Депутат билан юзма-юз”, “Соф ўзбек тилида”, “Навоий ворислари” каби янги амалий лойиҳалар йўлга қўйилди.

Таъкидлаш жоиз, “Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида жорий йилда 527 та ўқув-курслари ташкил этилди. 1096 нафар уюшмаган, 826 нафар фанлардан ўзлаштириши паст бўлган, 725 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари — жами 2647 нафардан ортиқ ёшларга қўшимча бепул таълим берилди.

“Уйма-уй” лойиҳасида 3648 тадан зиёд хонадонга ташриф буюрилди. 2736 нафар ёшлар билан суҳбатлар ўтказилди. 344 нафар ишсиз ёшлар ишга жойлаштирилди. 243 нафар ёшларга имтиёзли кредит олинишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Очиқ мулоқотда иштирокчилар томонидан фракция раҳбарига савол ва таклифлар берилди. Фикр-мулоҳазалар билдирилди. «Миллий тикланиш» демократик партияси тизимида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда фаол қатнашган барча даражадаги депутатлар, партия ходимлари ҳамда фаол аъзолари тақдирланди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносига саёҳати уюштирилди.


Кўришлар сони: 645

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.08.2019
Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Таълим ва тарбия — бутун жамиятнинг иши

Ҳар бир мамлакатнинг янада тараққий этиши, дунё мамлакатлари орасида етакчи бўлиши инновацион ва...

24.08.2019
Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА: Мактаб – бу ҳаёт-мамот масаласи

Дунёда инсон учун энг муҳим иш — фарзандини ўқимишли, зиёли қилиш бўлса, давлат учун энг долзарб...

24.08.2019
Ёрмамат ХОЛИЯРОВ: “Тарбия” фани миллий таълим жараёнида ўқитилиши — энг мақбул йўл

Бу — адолатнинг қарор топгани, таъбир жоиз бўлса, ғалабасидир. Зиёли, ўқимишли инсон элда азиз бўлиши,...

Тадбирлар тақвими