Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция йиғилишида 2019-2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасидаги ишлар таҳлил қилинди

Фракция йиғилишида 2019-2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасидаги ишлар таҳлил қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси томонидан
2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасида соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, яқин истиқболда соғлиқни сақлаш тизимида бир вақтнинг ўзида аҳоли саломатлигини кафолатлаш ҳамда соҳа тараққиётига хизмат қиладиган масалалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва даражасини ошириш масаласи, тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги мавжуд муаммолар муҳокамалар марказида бўлди.

Таъкидланганидек, Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан олиб борилган ўрганишлар соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар салмоғи камаймаётганини кўрсатмоқда. Масалан, бугунги кунда республика бўйича дори воситалари ва тиббиётда қўлланиладиган буюмлар Республика товар-хомашё биржаси орқали харид қилинаётгани, биржа аукцион савдоларининг мураккаблиги натижасида дори-дармонларни харид қилиш ва етказиб беришда узилишлар бўлаётгани ҳамда уларнинг нархлари сунъий равишда кўтарилиб кетиши кузатилмоқда.

Тиббиёт муассасалари томонидан биржада электрон харидлар орқали сотиб олинаётган товарларнинг сифатига кўплаб эътирозлар билдирилаётгани, мазкур товарларнинг сотиб олиниши бюджет маблағларининг самарасиз сарфланишига сабаб бўлаётгани билан боғлиқ мазкур муаммо кун тартибидаги масалалардан бири бўлди. Ушбу масала депутатлар томонидан фракцияда чуқур ўрганилиб, Молия вазирлигига таклиф киритишга келишиб олинди.

Ҳудуддаги аҳоли саломатлигини доимий назорат қилиш, тез тиббий ёрдам чақирган, стационар шароитда давлат ёки хусусий тиббиёт муассасасида даволанган беморлар соғлиғини кейинчалик кузатувга олишда бирламчи тиббий–санитария муассасаларининг ўрни катта.

Бироқ, амалиётда хусусий тиббиёт муассасаларида даволанган беморлар тўғрисида хусусий тиббиёт муассасалари ва давлат тиббиёт муассасалари ўртасида маълумот алмашинуви йўлга қўйилмагани сабабли, хусусий тиббиёт муассасаларида даволанган беморлар саломатлигини кейинчалик ҳудудий тиббиёт муассасаси томонидан кузатувга олиш механизми яратилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур йўналишда алоҳида тартиб жорий қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш бўйича таклиф киритишга келишиб олинди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ўтган давр давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жойларга чиқиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва даражасини оширишнинг аҳволи мунтазам ўрганилмоқда, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўришда ижобий натижаларга эришилмоқда.

Жумладан, ўтган даврда Қонунчилик палатасида соғлиқни сақлаш соҳасига оид 10 дан зиёд парламент эшитуви ўтказилди, уларда соғлиқни сақлаш вазирининг ҳамда барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарларининг ахбороти эшитилди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида жойлардаги соғлиқни сақлашни бошқариш органлари раҳбарларининг ахбороти юзасидан эшитувлари ҳам Қонунчилик палатаси депутатларининг бевосита иштирокида ташкил этилди.

Тиббиёт соҳасини жадал ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар Қонунчилик палатаси томонидан доимий равишда изчил ўрганилиб, таҳлил қилиб борилмоқда ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш натижасида эса, Қонунчилик палатаси ҳузуридаги тиббиёт комиссияси томонидан жойлардаги шифокорларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, тегишли таклифлар ишлаб чиқилаётганини алоҳида қайд этиш лозим.

Тадбир давомида фракция аъзолари кун тартибидаги мазкур масалалар ЎзЛиДеП Сайловолди платформасида назарда тутилган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, замонавий тиббиётнинг энг сўнгги ютуқларини амалиётга татбиқ этиш, мазкур соҳага хусусий капитални жалб қилган ҳолда, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш борасидаги устувор вазифаларга тўлиқ мос келишини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

Очиқ мулоқот ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбирда соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлардан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш, хусусан, унинг аҳамиятини ва мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, жойлардаги ижроси устидан самарали парламент назоратини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1071

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

15.10.2019
“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиш таклифи билдирилди

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик...

15.10.2019
Нега баъзи депутатлар шифокорларни тажовуздан ҳимояловчи қонун лойиҳасига қарши?

Кейинги пайтларда кўпайиб бораётган ҳолатлар, яъни, ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни ...

Тадбирлар тақвими