Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон ХДП фракцияси ўз фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаб олди

Ўзбекистон ХДП фракцияси ўз фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаб олди

2019 йил 24 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, партиянинг Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоят ва туманлар кенгашлари масъул ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят кенгашларидаги партия гуруҳи вакиллари, партия фаоллари, ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи Ялпи Мажлисидаги нутқида белгилаб берилган устуворликлардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси олдидаги вазифалар муҳокама қилинди. Ушбу вазифаларни амалга оширишда партия аъзоларининг эътибор қаратиши зарур бўлган жиҳатлар атрофлича кўриб чиқилди.

Депутатларнинг таъкидлашича, ҳар қандай партия ёки ижтимоий ҳаракат, биринчи галда, аниқ ғояларнинг тарафдори, муайян гуруҳларнинг манфаатларини аниқ тасаввур қиладиган, шу қарашларни олдинга сурадиган, ҳимоя қиладиган ва ҳаётга татбиқ этиш учун курашадиган куч сифатида майдонга чиқади.

Сўзга чиққанлар фракциянинг ташаббускорлиги учун барча шароитлар яратилаётганини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, партия сайловолди дастурини бажаришда ташаббус ва ташкилотчилик амалга оширилгани билан бирга, бу соҳада имкониятлардан етарли фойдаланмаганини ҳам қайд этдилар. Жумладан, Сайловолди дастурида белгиланган “Имконияти чекланган болаларнинг таълим олиши ва ижтимоий интеграцияси тўғрисида”ги, “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги, “Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳалари охирига етказилмади.

Ҳуқуқий тартибга солишда камчиликлар мавжуд бўлган долзарб соҳалар ва тармоқлар аниқланган ҳолда, янги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилмади.

Йиғилишда халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини янада яхшилаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, фаол ташқи сиёсат олиб бориш соҳасида Парламент роли ва таъсирини ошириш зарурлигига эътибор қаратилди. Жумладан, Президент нутқида кўтарилган Парламентлараро Иттифоқ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Парламент Ассамблеяси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги парламентлараро Ассамблеяси ва Ўзбекистон номидан Олий Мажлис аъзо бўлган бошқа халқаро парламент ташкилотлари билан ишлаш стратегиясини белгилайдиган, аниқ ва узоқ муддатни кўзлайдиган иш режаларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан ҳам белгилаб олиниши ҳамда хорижий инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига оид тасдиқланган кўплаб “йўл хариталари” устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича депутатлар ролини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, парламент аъзоларининг чет элларга расмий ташрифлари олдидан пухта тайёргарлик кўрилмаётгани, мамлакатимизнинг хориждаги обрў-этиборини юксалтириш ва халқаро майдондаги жараёнларда ролини кучайтириш борасида белгиланган вазифани тўла-тўкис бажармаётгани, Олий Мажлиснинг хорижий мамлакатлар парламентлари билан тузилган дўстлик гуруҳларининг фаолияти сустлиги фракция аъзолари томонидан танқид қилинди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, депутатларнинг хорижга чиқиш олдидан пухта тайёрланиши, музокаралар доирасида хорижий шериклар билан муҳокамага қўйиладиган масалаларни аниқ белгилаб олиши ҳамда депутатнинг сафар давомидаги фаолияти тўғрисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашига ўз ҳисоботларини тақдим қилиш амалиётини жорий этиш кераклиги бўйича фракция ўз таклифини билдирди.

Фракция аъзолари томонидан таъкидландики, Президентимиз келгусидаги ислоҳотлар самарасини оширишда парламент, депутат ва сенаторларнинг ўрни ва ролига алоҳида тўхталиб, билдирган фикрлари парламент аъзоларидан ўз ишини танқидий кўриб чиқишни талаб этади. Шу асосда, давлатимиз ривожи, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини янада яхшилаш борасидаги ишларда Ўзбекистон ХДП фракциясининг Қонунчилик палатасидаги мухолифат фракция сифатидаги ролини ошириш, қабул қилинаётган қонун лойиҳаларида фракциянинг танқидий таклиф ва муносабатларини мунтазам шакллантириб боришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Кун тартибидан ўрин олган масала юзасидан билдирилган таклифлар асосида партия ва фракция фаолиятидаги мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 744

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими