Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Тез тиббий ёрдам машиналари ҳайдовчиларининг асоссиз юридик жавобгарлиги олди олинади

Тез тиббий ёрдам машиналари ҳайдовчиларининг асоссиз юридик жавобгарлиги олди олинади

Мамлакатимизнинг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли, тенг алоқалар ўрнатиши – халқимаиз фаровонлиги, давлатимиз ривожи учун туртки бўлмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлисида Президентимиз томонидан билдирилган ғоялар, илгари сурилган ташаббуслар мазмун-моҳияти ҳам бу фикрнинг яна бир тасдиғидир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракция ва партия Сиёсий Кенгашининг Ижроий қўмитаси билан биргаликда ўтказилган йиғилишида мамлакат тараққиётида ушбу нуфузли мажлиснинг аҳамияти, муҳим минтақавий ва халқаро масалалар доирасида парламентлараро мулоқотни ташкил этиш, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтларининг ўрни юзасидан фикр алмашилди.

Фракция аъзолари давлатимиз раҳбарининг ШҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга оид илгари сурган олтита устувор мезонга таянган таклифлари долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтишди. Хусусан, Президентимиз ахборот технологияларини янада ривожлантириш, ташкилот доирасида ушбу соҳага масъул идоралар раҳбарларининг мунтазам учрашувлари ташкил этиш, айниқса, киберхавфсизлик таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлари бугунги кунда мазкур йўналишнинг нақадар долзарблигини англатади.

Яна бир муҳим ташаббус, ҳамкорликнинг кенгайиши ва мамлакатлар ривожланишининг асоси сифатида ШҲТнинг Иқтисодий форумини мунтазам ташкил қилиш, илк форумни эса, Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифи ушбу соҳанинг тизимли ривожига ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари долзарб таклифларининг бешинчисида ШҲТ доирасида парламентлараро мулоқотни тиклаш, ташкилот имкониятларини кенгайтириб, унинг фаолиятига сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича айтган фикрлари сиёсий партиялар ҳаётида янги босқични бошлаб бериши билан аҳамиятлидир.

Эътироф этилганидек, ушбу ташаббус ҳаётга татбиқ этилиши натижасида ШҲТга аъзо давлатлар партиялараро алоқалари томонлар ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқади. Юртимизда фаолият юритаётган сиёсий кучлар бевосита хорижий давлатлардаги сиёсий партиялар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришади. Шу аснода улар билан кўп томонлама партиявий ҳамкорлик йўлга қўйилади, ўзаро тажриба алмашилади, зарур хулосалар чиқарилади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ШҲТ шаҳар ва минтақаларининг тарихий-маданий меросини оммалаштириш ва туристик салоҳиятини янада тўлиқ намоён этиш муҳимлигини таъкидлар экан, яна бир яхши анъанага асос солишни таклиф қилди. Яъни, ҳар йили ташкилотда раислик қилувчи мамлакатдаги шаҳарлардан бирини ШҲТ сайёҳлик ва маданий пойтахти, деб эълон қилиш таклифини барча иштирокчи давлат раҳбарлари ижобий баҳолагани бу ўзаро маданий ҳамкорликка ҳам катта йўл очиб беради.

Ушбу ташаббусларнинг ҳаётийлиги ва долзарблигини инобатга олиб, фракция депутатлари жойларда сайловчилар билан учрашувлари давомида мамлакатимиз раҳбарининг ғоя ва ташаббуслари мазмун-моҳиятини, аҳамиятини халқимизга етказишга келишиб олдилар.

Шундан сўнг депутатлар фракция аъзолари ташаббуси билан Қонунчилик палатасига киритилиши режалаштирилаётган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқдилар.

Лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг тавсияси асосида соғлиқни сақлаш тизими ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ўрганишнинг якуний хулосалари, мутахассислар билан олиб борилган амалий мулоқотлар ва таҳлиллар асосида ишлаб чиқилган.

Айтиш мумкинки, тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари ёрдамига муҳтож беморлар учун ҳар бир дақиқа, ҳар бир сония қимматли. Афсуски, шифокорларнинг чақирув бўйича жойига вақтида етиб бориши билан боғлиқ муаммолар тез-тез учраб туради. Бунга ҳар қандай шошилинч ҳолатда ҳам тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиларининг махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга мажбурлиги сабаб бўлмоқда. Баъзи кечиктириб бўлмайдиган шошилинч ҳолатларда эса, тез тиббий ёрдам ҳодимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлмоқда ва жавобгарликка тортилаётгани маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тез тиббий ёрдам хизмати хайдовчилари томонидан 2017, 2018 йилларда ва 2019 йилнинг январь ойида жами 1 644 та йўл ҳаракати қоидалари бузилгани қайд этилган ва бу рақамлар йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Шу мақсадда, фракция аъзолари ташаббуси билан таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тез тиббий ёрдам автомашиналарининг махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ амалиётдаги айрим муаммоли ҳолатлар бартараф этилишига хизмат қилади. Тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатувчи транспорт воситалари хайдовчиларнинг асоссиз юридик жавобгарлигининг олди олинади.

Йиғилиш якунида шу ва бошқа масалалар бўйича депутатларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1475

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими