Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Миллий ахборот маконида миллий манфаатлар: бугунги ҳолат ва истиқбол

Миллий ахборот маконида миллий манфаатлар: бугунги ҳолат ва истиқбол

2019 йил 20 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси томонидан ўтказилган тадбир шу мавзуга бағишланди.

Парламент қуйи палатаси депутатлари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фаоллари, давлат ва нодавлат телеканаллар ходимлари, матбуот нашрлари муҳаррирлари, блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган давра суҳбатида сўнгги вақтда миллий ахборот маконида миллий манфаатларни ҳимоя қилишда очиқлик, ошкоралик тамойиллари асосида самарали фаолият олиб бораётган бир қатор оммавий ахборот воситалари шакллангани эътироф этилди. Ўтган йиллар мобайнида матбуот ва оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш ва ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган, демократик талаб ва стандартларга тўла жавоб берадиган 10 га яқин қонун ҳужжати қабул қилингани, бу борада мустаҳкам ҳуқуқий база яратилгани ҳақида сўз борди.

Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз борганда Юртбошимизнинг “... оммавий ахборот воситалари вакилларидан нафақат профессионал билим ва малака, ҳаётий тажриба, ўз сўзи учун масъулият ҳисси, айни вақтда юксак гражданлик позицияси, маънавий жасорат ҳам талаб этилади” деган фикрлари доимо диққат марказимизда бўлиши зарурлиги қайд этилди.

Тадбирда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Сайловолди платформасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, сиёсий куч миллий ахборот маконини янада ривожлантириш, халқимизнинг мафкуравий иммунитетини шакллантиришда фаол иштирок этиб келмоқда. Зеро, бугун ёшларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, уларни жисмоний ва маънавий-ахлоқий ривожланишига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш муҳим вазифалардан биридир. Бу борада партия фракцияси томонидан ўтган давр мобайнида қабул қилинган «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни юқоридаги вазифалар ижросига хизмат қилади. 

Шу билан бирга, иштирокчилар томонидан айни кунда кўп сонли томошабинлар эътирозига сабаб бўлган медиа маҳсулотларнинг ахборот маконидан ўрин олаётгани, бу эса, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган миллий маданияти ва маънавиятига, ўзлигига ҳамда мамлакатимиз имижига путур етказаётгани афсус билан таъкидланди.

Жумладан, давлат ва нодавлат телеканаллари орқали намойиш этилаётган хорижий сериаллар, таваккалчиликка асосланган турли телешоуларнинг урфга айланиб, бу жараён айниқса, вояга етмаган ёшлар онги-тафаккурига жиддий салбий таъсир кўрсатаётгани давра суҳбати иштирокчиларининг танқидларига сабаб бўлди.

Давра суҳбатида ёшларнинг камолотига хизмат қиладиган креатив ахборот муҳитини яратиш, болаларни уларнинг жисмоний ва маънавий-ахлоқий ривожланишига зарар етказадиган ахборотлардан муҳофаза қилиш баробарида «Ёш китобхон» танлови, «Заковат» интеллектуал ўйини, оилавий кўришга мўлжалланган кўрсатувлар, жумладан, «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи», «Бувижоним ўгитлари» каби кўрсатувларни кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Оммавий ахборот воситаларига оид қонунчилик ижроси устидан тизимли жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада мутасадди давлат идораларининг жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлаётган савияси паст, енгил-елпи материалларни эълон қилишда уларнинг жавобгарлигини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Давра суҳбатида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида миллий ахборот маконида миллий манфаатларни илгари суришда оммавий ахборот воситалари масъулиятини ошириш, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш асносида халқимизнинг маънавий юксалишига хизмат қилувчи медиа маҳсулотларни кўпайтириш масалалари бўйича фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1049

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

15.10.2019
“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиш таклифи билдирилди

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик...

15.10.2019
Нега баъзи депутатлар шифокорларни тажовуздан ҳимояловчи қонун лойиҳасига қарши?

Кейинги пайтларда кўпайиб бораётган ҳолатлар, яъни, ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни ...

Тадбирлар тақвими