Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги «2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида»ги Фармойишида белгиланган вазифаларни Ўзбекистон Републикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ижро этилиш ҳолати юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжалиги бошқармаси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва экология йўналишидаги бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда мазкур фармойишининг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида 2019 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлар ўрганилганлиги таъкидланди.

Баҳолашнинг асосий мезонларида 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига 11 та бандда 29 та мақсадли вазифа белгиланган бўлиб, шундан 6 та банддаги 8 та топшириқнинг бажариш муддати 2019 йил I чораги этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тақдим қилинган маълумотларга асосан ўтказилган таҳлиллар натижасида
2019 йилнинг I чораги давомида бажарилиши лозим бўлган 8 та топшириқнинг 3 таси (37%) ўз вақтида бажарилмаганлиги аниқланган.

Жумладан, баҳолашнинг асосий мезонларининг 2-бандида тоғ ва тоғолди ҳудудларида 10 минг гектар майдонда ёнғоқмевали (писта, ёнғоқ, бодом) шундан 6 минг гектарга писта, 3 минг гектарга бодом ва 1 минг гектарга ёнғоқ плантацияларини ташкил этиш режасига киритиш кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг I чорагида Қашқадарё
(920 га), Жиззах (890 га), Сурхондарё (1334 га), Навоий (600 га), Самарқанд (316 га), Тошкент (722 га), Фарғона (59 га) вилоятлари ўрмон фонди ерларининг тоғ ва тоғолди ерларида 5 минг гектардан ортиқ майдонда ёнғоқмевали плантацияларни ташкил этиш учун ер майдонлари танлаб олинган. Бунда топшириқ ижроси 50% бажарилган.

Баҳолашнинг асосий мезонларининг 5.1-банди бўйича 2019 йилда суғориладиган ерларда шамол эрозияси билан курашиш учун ва сув хўжалиги объектларида қум кўчишига қарши 2500 гектар майдонда иҳота дарахтзорларини экиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш
ва экспертизадан ўтказиш топшириғи белгиланган.

Ҳисобот даврида, «Ўрмонқурилиш» ДУКнинг буюртмасига асосан «Ўрмонлойиҳа» ДУК томонидан лойиҳа қидирув ишларига асосан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ҳамда Қурилиш вазирлигига экспертизадан ўтказиш учун топширилган.

Лекин ўрганиш даврида фақат Андижон, Наманган, Навоий ва Самарқанд вилоятларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилган холос.

Баҳолашнинг асосий мезонларининг 11-бандида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи ташкилотларга 2019 йилда ўз маблағлари ҳисобидан камида 300 дона (25-27%) компьютерлар сотиб олиш ва компьютерлар билан таъминлаш кўрсаткичини 75 фоизга етказиш топшириғи берилган.

Қўмита томонидан 2019 йилда компьютерлар билан биринчи навбатда таъминлаши лозим бўлган тизим ташкилотлари рўйхати шакллантирилган. Бироқ, ҳисобот даврида қўмита тизимидаги ташкилотлар томонидан 90 дона компьютер сотиб олиниб, топшириқ ижроси 30% бажарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги
Фармойиши ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида Баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифалар бажарилиши ва уларга эришилиши бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 2019 йилнинг I чорагида ижросини таъминлаш юзасидан йиғилиш иштирокчилари томонидан бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир якунида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1529

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

Тадбирлар тақвими