Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзХДП фракцияси: қабул қилинган қонунлар аҳоли манфаатларига хизмат қилиши керак

ЎзХДП фракцияси: қабул қилинган қонунлар аҳоли манфаатларига хизмат қилиши керак

2019 йил 12 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида олиб борилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар ва қизғин муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси мамлакатимизда ташқи меҳнат миграция тизимини, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни ҳамда меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш бандлик соҳасида белгиланган кафолатларнинг таъминламаслик, вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилмаслик каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган. Муҳокамалар чоғида мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда ҳаётий нормалар билан бойитилгани, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддаларнинг киритилгани фракция аъзолари томонидан эътироф этилди. Хусусан, қонун лойиҳаси идоравий манфаатларни ифода этувчи нормалар фуқаролар манфаатини кўзлаб қайта кўриб чиқилди ва амалиёт билан уйғунлаштирилди.

Шунингдек, йиғилишда “Жиноятчиликка қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Эътироф этиш жоизки, мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлаш орқали ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида охирги икки йил давомида жиноятчилик кескин камайишига эришилди. Хусусан, 2017 йилда жиноятчилик 16 фоизга, 2018 йилда эса 33,5 фоизга камайганлиги қайд этилди. Шу билан бирга, ушбу соҳада амалга оширилаётган ижобий ишларга қарамасдан айбланувчининг, судланувчининг суриштирув, дастлабки тергов ва суддан яшириниши мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни, шу жумладан, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини амалда таъминлашга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда оғир ва ўта оғир жиноят содир этиб, тергов ҳамда суддан яширинган қидирувдаги шахсларнинг салмоғи юқорилигича қолмоқда. Бунинг натижасида содир этилган жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ва жабрланувчиларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидирувдаги шахсларни қидириш учун катта куч ҳамда воситалар жалб этилаётгани амалдаги қонунларга зарур ўзгаришлар киритишни тақазо қилмоқда.

Йиғилишида фракцияси аъзолари “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар. Қонун лойиҳасининг асосий вазифаси атом энергиясидан фойдаланишни таъминлаш тизимининг ҳуқуқий асосларини ташкил этишдан иборат. Қайд этилишича, қонун лойиҳаси атом энергиясидан фойдаланишни таъминлаш тизими учун ҳуқуқий асосларни ташкил этиш, амалдаги барча меъёрлар ва қоидаларни унификация қилиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро мажбуриятлари билан мувофиқлаштириш, юридик шахслар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ундан муваффақиятли фойдаланаётган давлатларда қўлланилаётган энг самарали механизмларни миллий қонунчиликка жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Шунингдек, амалдаги атом энергияси тўғрисида барча меъёрлар ва қоидаларни унификация қилиш, уларни Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро мажбуриятлари билан мувофиқлаштириш ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали миллий қонунчиликка атом энергиясидан муваффақиятли фойдаланаётган давлатларнинг ушбу соҳадаги энг самарали механизмларни жорий этиш режалаштирилган.

Фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳаси биринчи ўқишдан сўнг депутатларнинг таклифлари асосида қайта кўриб чиқилганлиги, унда атом энергетикасидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида нормалар билан такомиллаштирилгани ҳамда ядро ускуналари ва мосламаларни сертификациялаш жараёнлари белгиланганлиги алоҳида эътироф этилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар бўйича фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 126

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

18.06.2019
Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қў...

18.06.2019
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

2019 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

Тадбирлар тақвими