Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳалари депутатларнинг қизғин муҳокамасида бўлди

Қонун лойиҳалари депутатларнинг қизғин муҳокамасида бўлди

Жорий йилнинг 12 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Тадбирни депутатлар “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишдан бошлади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур қонун соҳада янги институтлар фаолият кўрсатиши ва атом энергиясидан фойдаланишни таъминлаш тизими учун ҳуқуқий асосларни яратиш, амалдаги атом энергияси тўғрисида барча меъёрлар ва қоидаларни унификация қилиш, уларни Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро мажбуриятлари билан мувофиқлаштиришга, атом энергиясидан фойдаланишда юридик шахслар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича миллий қонунчиликка атом энергиясидан муваффақиятли фойдаланаётган давлатларда атом энергетикаси қўлланилаётган энг самарали механизмларни жорий этишга қаратилган. Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи аъзолари ва бошқа депутатлардан тузилган ишчи гуруҳи томонидан такомилига етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатларининг Россия Федерацияси, Япония ва Венгриянинг атом энергетикаси соҳасидаги илғор тажрибаларини ва қонунчилик базаси жойига бориб ўрганилганлиги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маромига етказишда муҳим аҳамият касб этди. Қонун лойиҳасида мавжуд ҳаволаки нормалар бартараф этилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар билан бойитилди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан «Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидландики, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ов ҳайвонларидан оқилона фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига, ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш, уларни кўпайтириш ва тутиш нормаларини тартибга солиш устидан давлат назорати механизмлари такомиллаштирилишига,  ов туризмининг ривожлантирилишига, ов хўжаликлари ҳолати яхшиланишига хизмат қилади.

Шу билан биргаликда, депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қонун лойиҳаларига асослантирилган таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар бўйича Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 299

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими