Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳасидан ҳаволаки нормалар олиб ташланди

Қонун лойиҳасидан ҳаволаки нормалар олиб ташланди

2019 йил 11 июнь куни парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қуйи палатанинг мажлиси кун тартибига киритилган суд-ҳуқуқ, экология, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Тадбирни депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқишдан бошлади. Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда ҳаётий нормалар билан бойитилгани, тўғридан-тўри ишлайдиган моддаларнинг киритилганини эътироф этди. Хусусан, қонун лойиҳаси идоравий манфаатларни ифода этувчи нормалар фуқаролар манфаатини кўзлаб қайта кўриб чиқилди ва амалиёт билан уйғунлаштирилди.

Шу билан бирга, меҳнат нормалари ва меҳнат шарт-шароитлари қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ишлари тўлиғича судга ўтказилди. Лойиҳада келтирилган бир қатор ҳаволаки нормалар чиқариб ташланди. Хусусан, ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартибини, иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациясини ўтказишга доир қонун ҳужжатлари талабларини, ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини ўрганиш ҳамда ҳисобга олиш талабларини бузганлик учун қўлланилаётган жарималар лойиҳадан чиқариб ташланди.

Шунингдек, йиғилишда “Жиноятчиликка қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлаш орқали ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида охирги икки йил давомида жиноятчилик кескин камайишига эришилди. Хусусан, 2017 йилда жиноятчилик 16 фоизга, 2018 йилда эса 33,5 фоизга камайганлиги қайд этилди. Шу билан бирга, ушбу соҳада амалга оширилаётган ижобий ишларга қарамасдан айбланувчининг, судланувчининг суриштирув, дастлабки тергов ва суддан яшириниши мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни, шу жумладан, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини амалда таъминлашга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Тадбирда қайд этилганидек, бугунги кунда оғир ва ўта оғир жиноят содир этиб, тергов ҳамда суддан яширинган қидирувдаги шахсларнинг салмоғи юқорилигича қолмоқда. Бунинг натижасида содир этилган жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ва жабрланувчиларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидирувдаги шахсларни қидириш учун катта куч ҳамда воситалар жалб этилаётгани амалдаги қонунларга зарур ўзгаришлар киритишни тақазо қилмоқда.

Йиғилишида депутатлар “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳам мухокама қилдилар. Қонун лойиҳасининг асосий вазифаси атом энергиясидан фойдаланишни таъминлаш тизимининг ҳуқуқий асосларини ташкил этишдан иборат. Шунингдек, амалдаги атом энергияси тўғрисида барча меъёрлар ва қоидаларни унификация қилиш, уларни Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро мажбуриятлари билан мувофиқлаштириш ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали миллий қонунчиликка атом энергиясидан муваффақиятли фойдаланаётган давлатларнинг ушбу соҳадаги энг самарали механизмларни жорий этиш режалаштирилган.

Фракция аъзолари томонидан қонун лойихаси биринчи ўқишдан сўнг депутатларнинг таклифлари асосида қайта кўриб чиқилганлиги, унда атом энергетикасидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида нормалар билан такомиллаштирилганлиги ҳамда ядро ускуналари ва мосламаларни сертификациялаш жараёнлари белгиланганлиги ижобий баҳоланди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар бўйича фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 894

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2019
Тилга эътибор парламентдан бошланмоғи лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонида турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва малака...

16.10.2019
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти...

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

Тадбирлар тақвими