Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзЛиДеП фракцияси: берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксинии топди

ЎзЛиДеП фракцияси: берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксинии топди

Жорий йилнинг 11 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Дастлаб фракция аъзолари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у Олий Мажлис палаталарининг молиявий мустақиллигини, шунингдек парламент назоратининг мустақиллигини, уларнинг Конституциядаги ҳокимиятлар бўлиниши принципи бўйича фаолият кўрсатишини таъминлашда муҳим ҳужжат ҳисобланади.

– Қайд этиш керакки, парламент палаталари бюджетларининг янги механизмларини шакллантириш ва ижросини таъминлаш билан боғлиқ муҳим масалаларни тартибга солувчи мазкур қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилингандан кейин уни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатларимизнинг бир қатор таклиф ва тавсиялари ўз аксини топди, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Гулшана ХУДОЁРОВА. – Хусусан, қонун лойиҳасининг фақатгина 3 ва 4-моддаларига, яъни амалдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига тегишли қўшимчалар киритилмоқда. Бунда, парламент палаталари ва уларнинг органлари, депутатлар ва сенаторларнинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар сметасини шакллантириш, тасдиқлаш ва фойдаланиш каби тартиблар аниқлаштирилиб, янги таҳрирда баён қилинмоқда.

Умуман олганда, ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунлари, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунларига ўгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Йиғилишда депутатлар томонидан кун тартибига киритилган бир қатор қонун лойиҳалари, шунингдек фракция ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар. Барча масалалар бўйича ЎзЛиДеП фракциясининг позицияси ишлаб чиқилди ва тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 556

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.08.2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ...

21.08.2019
Истиқлол юксалишдир

Айни кунларида мамлакатимизда энг улуғ айёмлардан бири — Мустақиллик байрамининг ўзига хос шукуҳи...

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

Тадбирлар тақвими