Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

550 мингдан ортиқ аҳолининг марказлашган ичимлик сув таъминоти яхшиланди

550 мингдан ортиқ аҳолининг марказлашган ичимлик сув таъминоти яхшиланди

2019 йилнинг 21 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил ҳамда 2019 йилнинг I чорак ҳисоботлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ахборотда қайд этилганидек, Давлат бюджетининг 2018 йилдаги харажатлари 79736,1 млрд. сўмни ёки Ялпи ички маҳсулотга нисбатан 19,6 фоизни ташкил этди. Шунингдек, 2019 йилнинг I чорагида Давлат бюджети даромадлари 23065,9 млрд. сўмни ташкил қилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62,9 фоизга ўсди ҳамда белгиланган 21123,6 млрд. сўм режа 1 942,3 млрд. сўмга ортиғи билан ёки 109,2 фоизга бажарилди. Давлат бюджети даромадларининг Ялпи ички маҳсулотдаги улуши 25,3 фоизни ташкил қилди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистонда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, 2018 йилда табиатни муҳофаза қилиш харажатлари учун 305,6 млрд. сўм, ичимлик суви ва канализация тизимларини ривожлантириш харажатларини молиялаштириш учун 704,7 млрд. сўм, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга 517,8 млрд. сўм ҳамда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 1 550,6 млрд. сўм маблағ давлат бюджетидан йўналтирилди. Ушбу олиб борилган ишлар натижасида республика худудларида яшовчи 550 мингдан ортиқ аҳолининг марказлашган ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

Бундан ташқари, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш тизимини яхшилашга 163,2 млрд. сўм йўналтирилди. Бу эса қабул қилинган давлат дастурларига мувофиқ, 352 та тиркамали трактор, 110 та чиқинди ташувчи автомашина харид қилиш, санитария тозалаш полигонларига олиб борувчи 239,8 км йўлларни асфальтлаш ҳамда 96 та янги қаттиқ маиший чиқиндилар полигонини қуриш имконини берди.

Шу билан бирга, Эпизоотик хавфсизликни таъминлаш ва ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олиш учун ҳайвонларни эмлаш учун 2018 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 51,0 млрд. сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.

Тадбирда кўриб чиқилган ҳисоботлар юзасидан Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 790

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими