Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

Жорий йилнинг 22 май куни «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ижроси тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил биринчи чоракдаги ижроси тўғрисида»ги ҳисобот атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда фракция аъзолари партиянинг миллий иқтисодиётни ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш борасидаги устивор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ҳисобот даврларидаги ижросида қуйидаги масалаларга эътибор қаратдилар.

Аввало, фракция аъзолари 2018 йилда иқтисодиётни янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш, уни диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришга энг замонавий, илғор технологияларни жорий этиш орқали уни модернизациялаш миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, булар ўз навбатида иқтисoдиётни юқори ўсиш суръaтлaрини вa мaкрoиқтисoдий барқарорликни таъминлаганлигини қайд этдилар.

Тадбирда Давлат бюджетининг 2018 йилдаги даромадлари тушуми 126,6 фоизга бажарилиб, унинг ялпи ички маҳсулотдаги (ЯИМ) улуши 19,4 фоизни ташкил этган ҳамда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 12 млн. 365 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 фоизга ўсганлиги таъкидланди. Шунингдек, олиб борилаётган хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ 2018 йилда 107,3 трлн. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилишига эришилган бўлса, 2019 йил I чорагида эса бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56,3%га ошганлиги эътироф этилди.

Муҳокамалар чоғида фракция аъзолари Ҳукумат томонидан тақдим этилган ҳисоботларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, мамлакатимиз бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалаларга эътибор қаратдилар. Хусусан, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармасига 2018 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан 73 та маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш учун 47,6 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 1,6 баробарга ошган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментига маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш учун 2019 йилга 68,0 млрд.сўм маблағ ажратиш режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида республика бюджети маблағлари ҳисобидан атига 6,4 млрд. сўм маблағлар молиялаштириб берилганлиги фракция аъзолари томонидан танқидий баҳоланди.

Фракция аъзолари ушбу мақсадларга қаратилган харажатларни маҳаллий бюджетлар ҳисобига кўпайтириш зарурлигини айтиб ўтишди.

Қайд этилганидек, маданият ва спорт соҳасининг 2018 йил харажатлари белгиланган режага нисбатан 105,8 фоизга ижро этилиб, 1 345,5 млрд. сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 79,3 фоизга ўсган.

Фракция аъзолари мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, хусусан, замонавий хизмат турларини кенгайтириш, туризм соҳаси салоҳиятидан кенг фойдаланишни жадаллаштиришга йўналтирилган маблағларни кўзда тутувчи параметрлар келтирилмаганлигини инобатга олиб, кейинги тақдим этиладиган ҳисоботларда акс эттириш лозимлигини таъкидладилар.

Юқоридагилар билан бир қаторда фракция аъзолари жойлардаги ўрганишлар натижаларига асосланган ҳолда ҳудудларнинг ресурс салоҳиятини тўлиқ амалга ошириш, бюджет маблағларидан янада самарали фойдаланишни таъминлаш, маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш борасида жойларда мавжуд имконият ва резервларни тўла ишлатишга эътиборни янада кучайтириш лозимлигини айтиб ўтдилар.

Қизғин кечган бахс-мунозалар, савол-жавоблар ва билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар асосида фракциянинг ушбу масала юзасидан тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1100

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими