Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат бюджети ижроси: “Адолат” СДП фракцияси аъзолари нимага эътироз билдирди?

Давлат бюджети ижроси: “Адолат” СДП фракцияси аъзолари нимага эътироз билдирди?

2019 йил 22 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, партия экспертлари ва фаоллари, тегишли вазирлик, идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ҳамда 2019 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан олиб борилган ислоҳотлар натижасида ҳисобот даврида иқтисодиётни барқарор, мувозанатлаштирилган ҳолда ривожлантириш ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари таъминланди.

Натижада 2018 йилда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 2017 йилга нисбатан 5,1 фоизга, жорий йилнинг I чораги якунига кўра эса, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 фоизга ўсиши таъминланди.

Фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси муҳокамасида ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилгани сақлаб қолинганини эътироф этган ҳолда, асосий эътиборни ижтимоий соҳаларда амалга оширилган ишларга қаратди.

Таъкидланганидек, 2018 йилда ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 42,9 трлн. сўм ёки умумий харажатларнинг 53,8 фоизи миқдорида маблағ сарфланди. Бу харажатлар ЯИМга нисбатан 10,5 фоизни ташкил этади.

Таълим тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, таълим жараёни даражаси ҳамда сифатини такомиллаштиришга қаратилган таълим стандартлари ва дастурларини мукаммаллаштириш, шунингдек, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларига 2018 йилда ҳам биринчи даражали эътибор қаратилди.

Хусусан, ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини ёки 48,3 фоизини ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 20,7 трлн. сўм маблағ ажратилди. Бу борада 2017 йилга нисбатан 4,7 трлн. сўмга ёки 29,6 фоизга кўп маблағлар йўналтирилгани фракция аъзолари томонидан ижобий баҳоланди.

Фракция аъзолари ҳисобот даврида, айниқса, мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, Президентимизнинг 2018 йил 28 февралдаги “Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мактабгача таълим муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари, дефектолог ва психологлари иш ҳақи миқдорлари сезиларли оширилди. Бу партия электорати ҳисобланган педагогларнинг фаровонлиги ва ижтимоий мавқеи кўтарилишига хизмат қилгани эътироф этилди.

Шунингдек, депутатлар томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида йил давомида давлат мактабгача таълим муассасаларига борадиган болалар сони қарийб 28 фоизга кўпайгани ва 838,7 минг нафарни ташкил этгани ижобий натижа экани таъкидланиб, бу борадаги ислоҳотларни тизимли давом эттириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда болаларга тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолатини яхшилаш, тиббиёт хоналарини ташкил этиш ҳамда доимий ишловчи малакали мутахассислар билан таъминлаш масаласи ҳамон долзарб бўлиб қолаётгани депутатлар томонидан алоҳида қайд этилди.

Муҳокамалар жараёнида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастуридан ўрин олган соғлиқни сақлаш секторини ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган маблағлар ижроси ҳам фракция аъзолари диққат марказида бўлди.

Қайд этилганидек, соғлиқни сақлаш соҳасига 2018 йилда Давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар миқдори 9,4 трлн. сўмни ёки ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 21,9 фоизини ташкил этди.

Мамлакатда тиббиёт тизимини тубдан яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида ушбу соҳада кўпгина ижобий натижаларга эришилаётгани билан бирга, айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги қайд этилди. Соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар йил сайин ўсиб бораётганига қарамасдан, ушбу соҳада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ижроси учун режалаштирилган 121,7 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилиши таъминланмагани алоҳида муҳокамага ва фракция аъзоларининг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

Соғлиқни сақлаш тизимида асосий эътибор аҳолининг ҳаётдан розилигини таъминлашга қаратилаётган бир пайтда юқоридаги каби бюджет маблағларининг ўз вақтида ўзлаштирилмагани, тез тиббий ёрдам хизматларини алоқа воститалари билан тўлиқ таъминлаш, фуқароларнинг ягона электрон тиббий харитасини яратиш, ”Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ишлари якунланмагани тизимдаги ислоҳотлар самарасига ўз таъсирини ўтказаётгани таъкидланди.

Депутатлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиланишлар партия Сайловолди дастурида белгиланган скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғруқ мажмуалари, гинекология ва патронаж хизматлари фаолиятини доимий такомиллаштириб боришга доир вазифаларга ҳамоҳанглигини эътироф этган ҳолда, соҳага йўналтирилган маблағларни ўз вақтида ва мақсадли ишлатилишини таъминлаш уларнинг доимий назоратида эканини айтиб ўтишди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг фракция аъзолари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий мақсадлари нуқтаи назаридан келиб чиқиб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар ҳамда ҳисобот давридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетларининг ижросини маъқулладилар.


Кўришлар сони: 241

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.06.2019
Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та...

17.06.2019
Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ...

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...

Тадбирлар тақвими