Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзХДП фракцияси: Давлат бюджети ижросида ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган

ЎзХДП фракцияси: Давлат бюджети ижросида ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган

Парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ҳамда 2019 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисоботи қизғин муҳокама этилди.

Йиғилишда Давлат бюджети ижросида ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган тадбирлар сўнгги йилларда бир неча бор ошганлиги алоҳида эътироф этилди.

Таъкидланганидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштиришга Давлат бюджети ва мақсадли жамғармаларидан тадбирларни молиялаштиришга, айниқса ижтимоий ҳимояда қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги кайд этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат томонидан олиб борилган ислоҳотлар натижасида ўтган 2018 йил давомида иқтисодиётни барқарор, мувозанатлаштирилган ҳолда ривожланиши ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашга эришилган.

Натижада, 2018 йил якунига кўра мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 407,5 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда 2017 йилга нисбатан 5,1 % га ўсганлиги депутатлар томонидан эътироф этилди. Тақдим этилган хужжатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йилда аҳолининг умумий даромадлари 286,3 трлн. сўмни ташкил этган, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 110,3 % фоизга ошган. Бу эса фуқароларнинг реал даромадларини оширишга хизмат қилган бир қатор тадбирларнинг самарали ҳаётга тадбиқ этилганлигидан далолатдир. Шунингдек, ўтган 2018 йилда 107,3 трлн. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган бўлиб, уларнинг 32,1 фоизи ёки 34,4 трлн. сўм марказлашган инвестициялар ҳисобига тўғри келди.

Фракция йиғилишида Давлат бюджетининг 2018 йил якунлари таҳлил қилиниб, 2019 йилнинг 1-чораги якуни бўйича берилган ахборот ҳам кенг муҳокама этилди. Хусусан, фракция аъзолари Давлат бюджети шаклланиши ва даромадларини кўпайтириш заҳираларини аниқлаш ва сафарбар қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва топшириқлари, Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларининг ижросини таъминлашга қаратилган чора тадбирларга алоҳида эътибор қаратдилар. Шунингдек, Давлат бюджетининг даромадлари ижроси таҳлил қилинди. 2019 йилнинг 1-чорагида аҳоли умумий даромадлари 64,9 трлн. сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 123,1% ўсишига эришилди. Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,6 % ни ташкил этди. Қайд этилдики, ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан умумий харажатларнинг 54,4 фоизи миқдорида маблағ сарфланди.

Йиғилишда таъкидланганидек, 2019 йилнинг 1-чорагида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинди. Бунда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш каби тадбирларни молиялаштириш бюджет параметрларида белгиланган йўналишлар доирасида ўз вақтида амалга оширилди.

Йиғилишда Ўзбекистон ХДП фракция аъзолари томонидан Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси юзасидан аниқ фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда тегишли таклифлар тақдим этилди.


Кўришлар сони: 237

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.06.2019
Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та...

17.06.2019
Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ...

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...

Тадбирлар тақвими