Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Давлат бюджети ижросини қандай баҳолайди?

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Давлат бюджети ижросини қандай баҳолайди?

2019 йил 21 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил якунлари ва 2019 йилнинг биринчи чораги якунлари ижроси тўғрисидаги масалалар қизғин муҳокама қилинди.

Йиғилишда фракция аъзолари дастлаб, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилги ижроси тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Ахборотда қайд этилганидек, 2018 йилда Давлат бюджети даромадлари 2017 йилга нисбатан 59,2 фоизга ўсган. Давлат бюджети даромадларининг Ялпи ички маҳсулотдаги улуши 19,4 фоизни ташкил қилди. Ялпи ички маҳсулот 2017 йилга нисбатан 5,1 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми ўтган йил билан таққослаганда қарийб 10 фоизга ўсган.

– Партиямиз электорати вакиллари фаолиятида, жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, хусусан замонавий хизмат турларини кенгайтириш, туризм соҳаси салоҳиятидан кенг фойдаланиш, шунингдек харажатлар ва таннархнинг пасайиши, рақобат муҳитининг ошиши, кичик бизнес субъектлари томонидан экспорт ҳажмининг кўпайиши ҳисобига микрофирма ва кичик корхоналардан давлат бюджетига ажратмалар миқдори 123,1 фоизга ортиғи билан таъминланган ва бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 48,3 фоизга ўсган, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Муродулла ТУРСУНОВ. – Ўтган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида «Ёшлар – келажагимиз», «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Обод маҳалла», «Обод қишлоқ» каби қатор Давлат дастурлари қабул қилинди, соғлом рақобат муҳити ривожланишини рағбатлантириш, бизнес учун тенг шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг жорий йил биринчи чорагидаги ижроси натижаларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти қарийб 91,1 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда 5,3 фоизга ўсган. Хусусан ЯИМда иқтисодий фаолият турларининг улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида – 13,2 фоизга саноат – 30,1 фоизга, қурилиш – 5,4 фоизга, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 7,6 фоизга, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари – 8,7 фоизга ўсган. Мамлакат ташқи савдо айланмаси 9,4 млрд. долларни, унинг ижобий сальдоси 1,1 млрд. долларни ташкил қилди.

– Мамлакатда олиб борилаётган валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳукумат томонидан кўрилган чора-тадбирлар мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, замонавий технологияларга асосланган ишларни ташкил этиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Меҳриддин МУҲАММАДИЕВ. – Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан саноат тузилмасини диверсификация қилиниши, экспортни қўллаб-қувватлаш, импорт ўрнини босувчи товар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада оширилиши экспорт таркибида сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Бунинг натижасида эса, ўтган даврда мамлакат экспорт ҳажми 4,1 млрд. долларга ва импорт ҳажми 5,3 млрд. долларга етди. Жорий «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да 29,9 трлн. сўм инвестициялар ўзлаштирилди. Уларнинг 41,8 фоизи марказлашган инвестициялар ҳисобига тўғри келиб, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 60 фоизга ошганлигини кўришимиз мумкин.

– Ўтган даврда Ўзбекистоннинг илк бор халқаро евро облигацияларни Лондон биржасида жойлаштириши ва бу орқали республиканинг халқаро молиявий бозорга кириб келиши таъминлаганлиги ҳукумат томонидан амалга оширилган энг муҳим ишлардан бири сифатида баҳолаймиз – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Комилжон ЭРНАЗАРОВ. – Бунинг афзалликлари шундаки, Евробонд, аввало, Ўзбекистонни жаҳон молия бозорига танитади ва хорижий инвесторларни жалб қилишга ёрдам беради. Шунингдек, йирик ва узоқ муддатли инвестицияларни молиялаштириш манбаи сифатида инвесторлар доирасини кенгайтириб, инвестиция манбаларини диверсификация қилиш, шу билан бир қаторда бақарор иқтисодий сиёсат юритиш барометри ҳисобланган евробондни чиқариш орқали Ўзбекистон ҳукуматига иқтисодий ривожланиш, барқарор монетар ва фискал сиёсат юритишга тайёр эканини жаҳон инвесторларига намойиш қилиш имконини беради. Умуман олганда, евробонд Ўзбекистон корхоналарида корпоратив бошқарувни жаҳон даражасига олиб чиқиб, турли соҳаларга тўғридан-тўғри инвестициялар оқимига ижобий таъсир этади.

Йиғилишда сўз олган фракция аъзолари Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижросини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш амалиётидан самарали фойдаланиш Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сиёсий платформасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиш билан бирга, иқтисодиётимизни либераллаштириш ва бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш — халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилганлиги ҳамда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида парламент назоратини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.

Йиғилиш якунида фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил якунлари ва 2019 йилнинг биринчи чораги якунлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни маъқулладилар. Кун тартибидаги масалалар юзасидан ЎзЛиДеП фракциясининг позицияси ишлаб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 611

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

Тадбирлар тақвими