Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти янада такомиллашади

Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти янада такомиллашади

Жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 28-банди ижросини таъминлаш мақсадида, ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш бўйича тузилган Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, вазирлик ва идора вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2019 йил 3 апрелдаги Қўшма қарори билан вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси кўриб чиқилди.

Тадбирда ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган “Ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақоми бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан вазирлик, идоралар ҳамда вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тақдим этилган таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасидан ўрин олган ҳокимнинг маҳаллий вакиллик органи раҳбари сифатидаги мақомини бекор қилиш ва алоҳида халқ депутатлари Кенгаши раиси лавозимини жорий қилиш, Кенгашларда доимий асосда ишловчи депутатлар фаолиятини ташкил этиш, халқ депутатлари Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш тартиби каби комплекс масалалар илғор хорижий давлатлар тажрибаси билан қиёсланган ҳолда муҳокама қилинди.

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳасида Кенгаш раиси ва унинг ўринбосарининг мақоми, Халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятига ташкилий, моддий-техник ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан кўмаклашувчи котибиятлар фаолиятини ташкил қилиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, уларнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари, штат бирликларини жорий қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Тадбирда қонун лойиҳасини маромига етказиш ва Қонунчилик палатаси ва Сенат Кенгашлари муҳокамасига киритиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1355

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими