Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Сарҳисоб: ЎзЛиДеП фракцияси биринчи чоракда нималар қилди?

Сарҳисоб: ЎзЛиДеП фракцияси биринчи чоракда нималар қилди?

Жорий йил 14 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг 2019 йил биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимларига ахборот берилди.

Қизғин ва конструктив руҳда ўтган тадбирда ЎзЛиДеП депутатлик корпусининг фаолияти танқидий-таҳлилий жиҳатдан атрофлича кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ролини оширишга доир ваколатларни кенгайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди. Унга мувофиқ, фракция аъзолари иш режасини такомиллаштириш билан бирга, депутатлар ўртасида ҳамда жойлардаги вакиллик органларида мазкур масалани атрофлича муҳокама қилиш, амалий чоралар дастурини ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилди. Шунингдек, партиянинг депутатлик корпуси олдида турган энг муҳим вазифалар ҳам белгилаб олинди ҳамда Олий Мажлис қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлари «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, унда белгиланган вазифаларнинг ижроси таъминлаб борилмоқда.

Ўтган даврда ЎзЛиДеП фракцияси қонун ижодкорлиги жараёнига алоҳида эътибор қаратди, 3 та қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кам). «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида», «Ҳукумат аъзоларининг парламент олдидаги масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.

ЎзЛиДеП сиёсий платформасидан келиб чиқиб, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раҳбарлигида фракция томонидан жорий йилнинг ўтган даврида мониторинг ўрнатилган вазирликлар, давлат қўмиталари билан тизимли ва таъсирчан парламент назорати таъминланмоқда, амалда бир нечта аниқ муаммони чуқур ўрганиш ва уларни ҳал этиш, шу орқали фуқароларнинг розилигига эришиш бўйича қабул қилинган «Йўл харитаси» ижро этилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида бир қатор вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ахборотлари фракцияга бириктирилган қўмиталар ҳамда фракция йиғилишларида мунтазам равишда парламент назорати доирасида эшитилди. Масалан, Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Бахром Ниёзматов, Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Суннатилла Бекенов, Молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов ҳамда Халқ таълими вазирининг ўринбосари Атабек Назировнинг, шу билан бир қаторда, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк, Қишлоқ қурилиш инвест компанияси ва бошқаларнинг тегишли масалалар бўйича мутасаддиларининг ахборотлари тингланди.

Фракция ташаббуси билан ҳар ойда ўтказилиб борилаётган «Ҳукумат соат»ларига эшитув мавзулари киритилиб, Қонунчилик палатаси мажлисларида давлат идоралари раҳбарлари ва вазирларнинг ахборотларини эшитиб бориш амалиёти кенг қўлланилмоқда. Хусусан, ЎзЛиДеП фракциясининг ташаббуси билан жорий йилнинг 5 февраль куни 2019 йилда илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни доирасида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида бизнес субъектларини жойлаштириш, уларга имтиёз ва преференциялар беришни ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ҳақидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг ахбороти эшитилди.

ЎзЛиДеП фркацияси аъзолари ҳар ойнинг охирги хафтасида ўз сайловчилари билан учрашувларини ташкил этиш амалиётидан самарали фойдаланмоқда. Аҳоли блан ўтказилаётган тизимли мулоқотлар натижасида ҳудудларда олиб борилаётган ишларнинг ҳақиқий ҳолатини чуқур ўрганиш, мавжуд муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш имконини бермоқда. Фракция аъзолари томонидан бу даврда ҳудудларда аҳоли билан 850 та учрашув ўтказилди, уларда 40 мингга яқин сайловчи қатнашди. Учрашувлар жараёнида аҳолининг 4738 нафарини тадбиркорлик субъектлари вакиллари ташкил этди. Депутатлар 3362 та объектга ташриф буюрди (2123 та хонадон, 645 та ижтимоий объект, 594 та маҳалла фуқаролар йиғинлари), фуқаролар қабулхоналарида 3815 нафар фуқаро қабул қилинди.

Аҳолидан тушган, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётининг турли соҳаларига тааллуқли жами 2848 та мурожаатнинг 1194 таси (42%) жойида ҳал этилган бўлса, 1350 та мурожаат депутатлар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, 304 таси бўйича республиканинг тегишли идораларига ёзма равишда тақдим этилди ва аниқланган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш чоралари кўрилди.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан турли вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарларига жами 93 та депутат сўрови юборилди. Бу ўтган 2015 ва 2016 йилларга нисбатан деярли 100, 2017 йилга нисбатан салкам 2 ва ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар кўп деганидир. Юборилган депутат сўровларининг 78 таси (84%)га тегишли тартибда жавоблар олинди.

Ҳисобот даврида ЎзЛиДеП фракцияси қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 64 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг асосий қисми Қонунчилик палатасининг ваколат доирасига кирмайдиган масалалар бўлгани сабабли тааллуқлилиги бўйича тегишли давлат органларига юборилган ва ижроси назоратга олинган. Шунингдек, фракцияси аъзолари томонидан Қонунчилик палатасининг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонаси (фуқаролар қабулхонаси)да жами 250 дан зиёд фуқаро қабул қилинди.

Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг ўтган даврдаги фаолиятига бағишланган ахборот маълумот учун қабул қилинди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 3152

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими