Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган қонун лойиҳаси

Давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган қонун лойиҳаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳаларининг муҳокамаси конструктив баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига биринчи ўқишга киритилиши режалаштирилган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси фракция аъзоларининг диққат марказида бўлди. Мазкур лойиҳа билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солишга оид нормалар қамраб олинган бўлиб, илгари назарда тутилмаган қатор ўзгартиришлар киритилаётгани унинг самарали фаолият юритишига замин яратади.

Сўмнинг рамз сифатидаги график белгисини Марказий банк томонидан тасдиқланишига оид норма киритилаётгани ана шундай ўзгаришлардан биридир. Таъкидлаш жоиз, миллий валютамизнинг график белгисини яратиш ва жориш этиш ишончли ва барқарор валютага интилиш рамзи ҳисобланади.

Лойиҳада Марказий банкнинг бош мақсадлари ва вазифалари ҳам аниқ кўрсатиб берилмоқда.

Депутатлар лойиҳани муҳокама қилиш жараёнида киритилаётган ўзгартиришлар туфайли Марказий банкнинг ҳуқуқ ва ваколатлари ошаётгани, бу ҳолат, ўз навбатида, тижорат банкларининг фаолиятига ҳам таъсир этиши мумкинлигини инобатга олиб, баъзи нормаларни қайта кўриб чиқиш таклифини билдирдилар.

Мазкур лойиҳа концептуал қўллаб-қувватланиб, уни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида фракциянинг таклифларини тақдим этишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 291

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2019
Молиявий режалаштиришдаги бюрократизм Давлат дастурини бажаришда тўсиқ бўлмоқда

– Давлат дастурининг амалиётга татбиқ этилишидаги молиявий муаммоларнинг ечимида бюрократизмнинг мавжудлигини...

23.05.2019
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

2019 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 23 065,9 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган ...

23.05.2019
Бюджет маблағлари сарфида хато ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилмоғи лозим

Депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган 9 408,4 млрд. сўм мабла...

Тадбирлар тақвими