Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ҳомиладор аёллар ва болаларни соғлом овқатлантириш: муаммо нимада? Ечимлари-чи?

Ҳомиладор аёллар ва болаларни соғлом овқатлантириш: муаммо нимада? Ечимлари-чи?

2019 йил 29 апрель куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (СДП)нинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида “Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган “Ҳомиладор аёллар ва болаларни соғлом овқатлантириш: муаммо ва ечимлари” мавзусидаги семинар ўтказилди.

Парламент қуйи палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, шифокорлар, ёш олимлар, экспертлар ва партия фаоллари қатнашган тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП аҳолининг барча ижтимоий қатламлари ўз вақтида, мунтазам, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш, тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, бу борада ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни илгари суриб келмоқда. Жумладан, партия ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан халқимиз генофондини сақлаш учун ҳомиладор аёллар ва болаларнинг овқатланиш рациони бўйича амалдаги меъёрларни қайта кўриб чиқиш масаласи Давлат дастури лойиҳасига таклиф сифатида киритилган эди. Қувонарлиси, мазкур масала Давлат дастурининг 155-бандида ўз аксини топди. Ташаббуснинг амалий ифодаси сифатида Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикасининг “Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси киритилди ҳамда палата мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди. Ҳозирда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида ушбу қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

Қайд этилганидек, гўдакларни олти ойгача истисносиз кўкрак сути билан боқишни тарғиб этишга қаратилган тадбирлар жамият саломалигини сақлашдаги муҳим вазифадир. Аҳолига, айниқса, ота-оналарга она сути билан боқишнинг афзалликлари ҳақида маълумот бериб бориш зарурдир.

Шундан келиб чиқиб, тўғри овқатланишни, хусусан, болаларни белгиланган рационда озиқлантиришни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан “Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари ҳамда соҳага ихтисослашган олий ўқув юртларида партия электорати ва депутатлари иштирокида кенг муҳокама қилинмоқда.

Муҳокамаларда қайд этилганидек, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши, шу жумладан, эмизишни тарғиб этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида болалар овқати маҳсулотларига қўйиладиган талабларни белгилаш ушбу қонунинг мақсади ҳисобланади.

Давра суҳбатида ушбу соҳадаги хорижий тажриба ҳамда қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар бандма-банд муҳокама этилиб, уни маромига етказиш бўйича иштирокчиларнинг таклифлари тингланди.

 


Кўришлар сони: 1217

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими