Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи Ҳукумат ҳисоботини таҳлил қилди

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи Ҳукумат ҳисоботини таҳлил қилди

Жорий йил 26 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг бўлиб ўтган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йиллларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2019 йил I чорагида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, давлат дастурида экология йўналишида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича стратегиясини ҳамда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш копцепциясини ишлаб чиқиш, саноат корхоналарининг атроф-муҳитга реал таҳдидларини ўрганиш ва баҳолаш, мамлакатдаги экологик вазиятни соғломлаштириш, атроф-муҳит ифлосланишини сезиларли тарзда камайтиришни таъминлаш тизимини такомиллаштириш, Оролбўйи минтақасида янги муҳофаза этиладиган, жумладан трансчегаравий табиий ҳудудларни ташкил этиш, Оролбўйи ҳудудида экологик инновациялар ва технологиялар зонасини яратиш бўйича халқаро анжуман ташкил этиш, санитария - тозалаш хизматлари фаолиятини янада кенгайтириш тадбирини амалга оширишга қаратилган.

Давлат дастурида экология йўналишидаги 7 та тадбирнинг ижросини таъминлаш белгиланган бўлиб, шундан 2 таси бажарилган, 5 таси бажарилмоқда.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича янада самарали тизимни яратиш, уларнинг фуқаролар соғлиғи ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф қилишни таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг 2019-2028 йилларга мўлжалланган қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси” лойиҳаси ишлаб чиқилган. Хусусан, жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси” ҳамда “2019-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури” тасдиқланди.

Стратегияда кўзда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун
2019 - 2028 йилларда жами 18 492,8 млрд. сўм (2 188,2 млн. АҚШ долл.) маблағ ўзлаштириш кўзда тутилган.

Муҳокамалар чоғида депутатлар томонидан давлат дастурида ижро этилмаган бандларнинг бажарилиши сифатини ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ва моддий ресурсларнинг ўзлаштирилишини танқидий таҳлил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ экани таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, депутатлар томонидан Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича стратегия, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш концепцияси, Ўзбекистоннинг Париж битимига қўшилиши муносабати билан “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича давлат стратегияси лойиҳаларини янада такомиллаштириш мақсадида парламент аъзоларига тақдим этиш таклифи берилди. Республика ҳудудларидаги аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни жойлардаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, танқидий қайта кўриб чиқиш ва ижроси юзасидан маълумотларни тақдим этиш тавсия қилинди. Саноат (қурилиш) чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш чораларини кўриш, турлари бўйича чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш ҳисобини юритиш, чиқиндилар классификаторини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасига хусусий сектор вакилларини тенг шароитлар асосида жалб қилиш лозимлиги қайд этилди. Оролбўйи ҳудудида экологик инновациялар ва технологиялар зонасини яратиш бўйича халқаро анжуманга тайёргарлик ишларини кучайтириш ҳамда Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижаларини кенг аҳоли қатламларига етказишда парламент аъзоларининг имкониятларидан фойдаланиш лозимлиги билдирилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ва “Ўрмон тўғрисида”ги қонунларидан келиб чиқиб, қонуности норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш ҳамда кадастр ишларини олиб бориши бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йиллларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2019 йил I чорагида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини маъқуллади.

Тадбир якунида депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2750

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...

Тадбирлар тақвими