Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Адолат” СДП фракцияси Давлат дастури ижросига муносабат билдирди

“Адолат” СДП фракцияси Давлат дастури ижросига муносабат билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожатномасида фуқаролар давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича ҳукумат қандай иш олиб бораётганидан хабардор бўлиши, яъни, ҳукумат фаолиятига халқнинг ўзи баҳо бериш тизимини жорий қилиш мақсадида Бош вазир ва ҳукумат аъзолари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси олдида тизимли ҳисобот бериб бориши зарурлигини таъкидлаган эди.

Ушбу вазифадан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида бутунлай янги амалиёт жорий этилди. Яъни, Мурожаатнома асосида ишлаб чиқилган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ҳар бир устувор йўналишларининг бажарилиши ҳолати бўйича ҳукумат ҳисоботини эшитиш йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 26 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил
1-чорагида бажарилишининг бориши тўғрисида”ги ҳисоботи атрофлича муҳокама қилинди.

Эътироф этилганидек, 2019 йилнинг I чорагида Давлат дастурининг 63 та банди ижроси таъминланиши режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида 46 та банднинг ижроси тўлиқ бажарилган. Бунда жами 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган, якунига етказилмаган 11 та банд бўйича киритилган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилмоқда ҳамда 6 та вазифанинг муддати белгиланган тартибда узайтирилган.

Депутатлар томонидан ижроси таъминланмаган бандларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Давлат дастурининг 214-бандидан ўрин олган таълим муассасаларини аккредитациялаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳалари ўз муддатида лозим даражада ишлаб чиқилмагани қайд этилди.

Бундан ташқари, аҳолини, айниқса, ёшларни Давлат дастури ва унинг ижросини интернет тармоқлари орқали таништириб бориш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар етарли эмаслиги муҳокамаларга сабаб бўлди. Бунда асосий эътибор аксарият масъул вазирликлар, идоралар ва вилоят ҳокимликларининг интернет саҳифалари мавжуд эмаслиги, мавжудларида эса, Давлат дастури ижросига оид таҳлилий ва оммабоп маълумотлар етарли даражада жойлаштирилмаётгани ҳамда ўз вақтида янгилаб борилмаётганига қаратилди. Шу билан бирга, Давлат дастурига бағишланган махсус сайт ҳам ишламаётгани таъкидланди.

Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқишда фракция аъзолари “Адолат” СДП устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий соҳага алоҳида эътибор қаратишди. Хусусан, ижтимоий соҳа тармоқларини ривожлантириш бўйича аҳолининг эҳтиёжлари учун энг зарур бўлган соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш борасида жорий йилда 231 та тиббиёт объектларида тендер савдолари якунланиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари учун
1 апрель ҳолатига 134 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 115,8 млрд. сўм молиялаштирилгани аҳолига қулайликлар яратишда ушбу соҳада олиб борилаётган ижобий ишлар сифатида баҳоланди.

Шу билан бирга, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш мақсадида “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида 1-чоракда 516 тиббиёт муассасасига қиймати 3,4 млн. доллар бўлган 131 хилдаги тиббий ускуналар етказиб берилгани фуқаролар саломатлигини яхшилаш ва тиббиёт соҳасини аҳоли билан яқинлаштиришга хизмат қилиши эътироф этилди.

Фракция аъзолари томонидан “Адолат” СДП сайловолди дастурида аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш ва фуқароларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратилганини инобатга олиб, ушбу соҳадаги ишларни янада яхшилашда аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифатини ошириш ва профилактик тадбирлар қамровини кенгайтириш ҳамда бирламчи тиббиёт муассасаларини тор соҳа мутахассислари билан таъминланишини қайта кўриб чиқишга боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир таклифлар билдирилди.

Шунингдек, фракция йиғилишида фан, таълим ва кадрларнинг илмий салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, кейинги йилларда нодавлат таълим муасассаларининг кўпайганини инобатга олган ҳолда, дастурда белгиланган таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тезроқ жорий этишни ҳамда олий таълим тизимида докторлик илмий ишларини амалиёт билан уйғунлаштириш орқали мамлакатимизда таълимни ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Депутатлар томонидан қайд этилганидек, бу каби масалаларга партия Сайловолди дастурида ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унда олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва сифатини ошириш ҳамда илмий тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш орқали уларни амалиётга, хусусан ишлаб чиқаришга йўналтириш мамлакат тараққиётининг кафолати этиб белгиланган.

Йиғилиш якунида Вазирлар Маҳкамасининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг
2019 йил 1-чораги давомида бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи фракция томонидан маъқулланди.


Кўришлар сони: 1793

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими