Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Адолат” СДП фракцияси аъзолари Омбудсман ҳисоботини эшитди 14.02.2019
“Адолат” СДП фракцияси аъзолари Омбудсман ҳисоботини эшитди

Парламент палаталари ва халқаро жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда назорат-таҳлил тадбирлари доирасида миллий превентив механизм мандати асосида 70 дан ортиқ муассасада мониторинг ишлари амалга оширилди. Натижалари бўйича қонунларда белгиланган чоралар қўлланилди.

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари Сайлов кодекси лойиҳасини қизғин муҳокама қилди 14.02.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари Сайлов кодекси лойиҳасини қизғин муҳокама қилди

Кодекс лойиҳаси 18 боб, 101 та моддадан иборат бўлиб, унга кўра, Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари учун Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига квота ажратиш институти чиқариб ташланмоқда. Бунда Қонунчилик палатасида амалдаги депутатлик ўринлари (150 ўрин) сақлаб қолинади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутутлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор қилинмоқда ҳамда Ўзбекистон Республикаси сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби қонун билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи  ўз позициясини билдирди 14.02.2019
Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ўз позициясини билдирди

2018 йилда фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари бўйича Омбудсман манзилига жами 71 та мурожаат келиб тушган. Уларда дарахтлар кесилиши, аҳоли суғорма ва ичимлик сув билан таъминланиши, маиший чиқиндиларга доир масалалар кўтарилган.

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришдаги иштироки кўриб чиқилди 12.02.2019
Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришдаги иштироки кўриб чиқилди

Қайд этилганидек, соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятини ташкил этишда сўнгги йилларда тўпланиб қолган тизимли камчилик ва муаммолар фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифаларни самарали ҳал этишга тўсқинлик қилмоқда. 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини қонунийлаштириш таклиф этилмоқда 12.02.2019
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини қонунийлаштириш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этмоқда.

Давлат дастури ижроси парламент назоратида бўлади 26.01.2019
Давлат дастури ижроси парламент назоратида бўлади

Қайд этилганидек, умумий қиймати 16,9 триллион сўм ва 8,1 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи Давлат дастурида, биринчи навбатда, аҳолининг турмуш фаровонлиги даражасини юксалтириш, халқимизнинг давлатдан рози бўлиб яшашини таъминлаш борасидаги кенг кўламли ишлар давом эттирилади. 

ЎзЛиДеП фракцияси олдида турган устувор вазифаларни белгилаб олди 25.01.2019
ЎзЛиДеП фракцияси олдида турган устувор вазифаларни белгилаб олди

Давлат дастурининг лойиҳаси дастлаб жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, унда фуқаролар, тадбиркорлар, парламент аъзолари, маҳаллий депутатлар, ННТ ва илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз, экспертлар фаол иштирок этишди. Улар томонидан 4100 дан зиёд таклиф ва изоҳлар билдирилди. 

Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади? 23.01.2019
Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади?

Эътироф этилганидек, 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида халқимизнинг фикри, таклифлари билан такомиллаштирилганлиги ҳамда унда Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган долзарб муаммоларни ҳал этишнинг аниқ йўллари ва механизмлари белгилаб берилгани билан аҳамиятлидир.

Давлат бюджети ижроси устидан таъсирчан ва самарали назорат ўрнатилади 23.01.2019
Давлат бюджети ижроси устидан таъсирчан ва самарали назорат ўрнатилади

Йиғилишда қайд этилганидек, давлат бюджетининг белгиланган параметрлар доирасида ижросини ва натижадорлигини таъминлаш, шунингдек мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш, ҳудудларни комплекс ва жадал ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларни изчил амалга оширилишида парламент ролининг янада кучайишига жиддий туртки бўлади.

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси: Энди ҳукумат аъзолари Олий Мажлис томонидан тасдиқланади 23.01.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси: Энди ҳукумат аъзолари Олий Мажлис томонидан тасдиқланади

2019 йил 23 январь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб парламентнинг муҳим қарорлар қабул қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш юзасидан фракция йиғилиши ўтказилди.

Парламент ҳузуридаги Давлат бюджети бошқармаси қандай бўлиши керак? 18.01.2019
Парламент ҳузуридаги Давлат бюджети бошқармаси қандай бўлиши керак?

2019 йил 18 январь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган Олий Мажлис ҳузурида Давлат бюджети бошқармасини ташкил этиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

220 та таклифи қонунларни қабул қилишда инобатга олинди 11.01.2019
220 та таклифи қонунларни қабул қилишда инобатга олинди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 315 та таклифи ишлаб чиқилиб, улардан 220 таси қонунларни қабул қилиш жараёнида инобатга олинди. “Марказ – вилоят – туман” тизими орқали 145 та қонун лойиҳаси тўғридан-тўғри жойларга партия ташкилотлари ва дупутатлик гуруҳларига муҳокама учун юборилиб, улардан 500 га яқин таклиф олинди. Фракциянинг 12 нафар аъзоси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тайёрланган 17 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ташаббускор бўлди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими