Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси қандай позицияда?

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси қандай позицияда?

2019 йил 1 апрель куни «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзоларининг сайловчилари билан учрашувлари якунлари, партия фракцияси томонидан амалга оширилган ишлар, шунингдек, Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга алоҳида тўхталиб, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактабга китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», дея таъкидлаган эдилар.

Шу нуқтаи назардан, фракциянинг барча аъзолари жойларда сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлари жараёнида ўзлари таҳсил олган таълим муассасасига ва бошқа мактабларга китоблар совға қилиб, у ерда таълим олаётган ўқувчилар билан мулоқот қилиш орқали китоб ўқишнинг афзаллик жиҳатлари хусусида тарғибот ишларини олиб бордилар.

Шу билан бирга, фракция аъзолари ва партия фаоллари билан жойларда ахборот-ресурс марказлари ишини ўрганиш ҳамда уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари таҳлил қилиниб, бу борада билдирилган таклифлар атрофлича муҳокама этилди.

Йиғилишда, шунингдек, Президентимизнинг 29-30 март кунлари Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда илгари сурилган ғоялар ҳам муҳокама марказида бўлди. Қайд этиш жоизки, Бухоро вилояти туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудуд ҳисобланса-да, ҳали бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар талайгина. Шу боис, 2019-2020 йилларда вилоятда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати қарийб 25 триллион 353 миллиард сўм бўлган 625 та инвестиция лойиҳаси дастури ишлаб чиқиш режалаштирилди. Бу эса, салкам 30 минг доимий иш ўрни яратишни таъминлайди.

Таъкидлаш лозим, жорий йилда Бухоро шаҳридаги «Бухоро-палас», «Варахша» ва «Зарафшон» меҳмонхоналари реконструкция қилиниб, 32 та янги меҳмонхона, 9 та мотель ва 50 та меҳмон уйлари фойдаланишга топширилади. Натижада меҳмон ўрни 7 мингтага етиб, сайёҳларни қабул қилиш имконияти қарийб икки баробар кўпаяди.

Президантимиз раислигида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Ғиждувон – Когон йўналишидаги 122 километр йўлни таъмирлаш, «Етти пир» зиёратгоҳлари ўртасида қулай ва замонавий транспорт қатновини йўлга қўйиш, авиақатновлар сонини ошириш, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз шаҳарлари билан автобус ва поездлар қатновини кўпайтириш орқали Бухорони «саёҳатлар чорраҳаси»га айлантириш, шу билан бирга, «Бухоро тарихи» музейини қуриш, кўнгилочар масканлар, ҳунармандлар марказлари, Бухоронинг эски шаҳар қисмида эса, туристлар пиёда сайр қиладиган йўналишлар ташкил этиш каби вазифалар юклатилди.

Дарҳақиқат, юртимизда туризмни ривожлантириш, мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятларидан кенг фойдаланиш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири сифатида қаралаётгани бежиз эмас. Шу боис, мазкур жараёнда соҳани ҳуқуқий тартибга солиш масаласига ҳам жиддий эътибор берилмоқда. Фракция аъзоларининг масъуллигида туризм соҳасини тартибга солувчи янги таҳрирдаги «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2018 йилнинг 9 октябрь куни Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди.

Ўтган давр мобайнида лойиҳани янада такомиллаштириш, бугунги кун талаблари асосида маромига етказиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, турли сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналарнинг раҳбарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ўтказилди. Уларда илгари сурилган таклифлар, депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида лойиҳа тубдан қайта ишланиб, ундаги ҳаволаки нормалар ўрни тўғридан-тўғри амал қилувчи моддалар билан тўлдирилди.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизга ташриф буюриш ниятида бўлган сайёҳлар учун янада енгил ва қулай шароит яратади, туризм соҳасини жадал ривожлантириш, соҳа тараққиётини таъминлаш ҳамда унинг инфратузилмаларини жаҳон стандартларига мос равишда такомиллаштириш имконини беради.

Йиғилишда Президентимиз томонидан туризм соҳасини ривожлантиришда қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда белгилаб берилган вазифаларни жойларда ижросини таъминлашда парламент ҳамда депутатлик назоратини ўрнатишга эътиборни кучайтиришга келишиб олинди.

Шунингдек, тадбирда бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 3334

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.06.2019
Ногиронликни белгилашда фуқаролар сарсон бўляптими?

Жорий йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ...

25.06.2019
Фракция йиғилишида 2019-2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасидаги ишлар таҳлил қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур йўналишда алоҳида тартиб жорий қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий...

25.06.2019
Институт фаолиятида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ижроси қандай таъминланяпти?

2019 йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими