Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Интернетдан самарали фойдаланишнинг замонавий меҳанизмлари

Интернетдан самарали фойдаланишнинг замонавий меҳанизмлари

Шу мавзуда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан давра суҳбати ўтказилди.

Парламент қуйи палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари, соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбатида интернетдан самарали фойдаланиш, уларда аҳборот билан ишлаш маданиятини шакллантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда сўз олганлар баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларини миллий анъаналаримиз ва халқимизнинг маънавий қадриятларига ҳурмат, ватанпарварлик ва жавобгарлик ғояларига содиқ ҳолда тарбиялаш, ёшларда интернет маданиятини шакллантириш борасида фикр билдириб, мамлакатимиз ижтимоий ҳаёти ва таълим тизимида ахборот коммуникация технологиялари, интернетдан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш, хавфсиз интернет муҳитини ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни аниқлаш ва аниқ тизимга солиш борасида амалий ишлар олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.

– Интернет Ўзбекистон аҳолисининг кундалик ҳаётига кириб келди. Айни дамда вояга етмаганлар ва ёшлар глобал тармоқнинг энг фаол фойдаланувчиларидан бири ҳисобланади – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати – ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Гулшана Ҳудоёрова. – Интернет фойдали ахборот олиш ва дўстлар билан мулоқот қилиш имконини берадиган манбадир. Бироқ, интернетда ҳам, ҳаётда бўлгани сингари, маълум таҳдидлар мавжуд. Бу мамлакатимиз ўсмир ва ёшларини ушбу хатарлардан муҳофаза қилиш лозимлигини тақозо этади.

Тадбирда талаба ёшлар депутатлар билан очиқ мулоқот олиб борди. Бугунги таълим тизимида учраётган муаммо ва уларнинг ечими юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтди. Билдирилган ҳар бир фикр ва таклиф депутатлар назоратига олиниб, ижроси юзасидан тегишли ташкилотларга сўров юбориладиган бўлди.


Кўришлар сони: 1133

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими