Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ҳамда спорт соҳасидаги қобилиятини қўллаб-қувватлаш — асосий мақсадимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг масъул ходимлари, профессор ўқитувчилар, экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда жорий йилнинг 19 март куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда бу борадаги ишлар ижросини таъминлашда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Эътироф этилганидек, мамлакaтимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли ёшларимиз жисмонан соғлом, руҳан баркамол авлод бўлиб вояга етмоқда. Бу ҳозирда дунёнинг турли минтақалaрида бўлиб ўтаётган нуфузли мусобaқаларда спортчи ёшлaримизнинг қўлга киритаётган ютуқларида ҳам яққол намоён бўлмоқдa. Хусусан, ўтган 2018 йилда ўтказилган нуфузли хaлқаро мусобақaларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёшларимиз 520 та олтин, 544 та кумуш ва 588 та бронза, жами 1652 та медални қўлга киритишди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам жамиятда соғлом турмуш тарзи ва спортни янада оммалаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди. Хусусан, мамлакатимизда спортни жадал ривожлантириш, халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга бундан буён ҳам катта аҳамият бериш, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида энг чекка туманларда ҳам болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш кераклиги муҳим вазифа этиб белгиланди.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш бўйича истиқболли режа ишлаб чиқиш таклифини илгари сургани бу соҳада олдимизда улкан вазифалар турганини, бунда барчамиз бир олий мақсад – мамлакатимизни жаҳонга танитиш йўлида харакат қилмоғимиз лозимлигини англатади.

Таъкидланганидек, куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда ҳам жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида мавжуд камчиликлар ва олдинда турган долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга қамраб олиш даражаси етарли эмаслиги, умумтаълим мактабларнинг спорт анжомлари билан жиҳозланиш кўрсатгичи баъзи вилоятларда паст даражада экани, ташаббускор тадбиркорларга спорт иншоотлари барпо этиш учун ер ажратишдаги тўсиқлар, шунингдек, спортчиларни олий ўқув юртларининг махсус сиртқи бўлимларида мақсадли ўқитишга оид истиқболли вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу йўналишдаги вазифалар ижросида нафақат соҳага бевосита масъул бўлган вазирлик ва идоралар, балки, жамоатчилик, айниқса, сиёсий партиялар четда туриши мумкин эмас. Айни шундан келиб чиқиб ташкил этилган давра суҳбатида ҳам амалиётчилар, мутахассислар, олимлар, депутатлар ва партия фаолларининг мазкур соҳадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклиф-тавсиялари тингланди. Хусусан, ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожланишига замин яратадиган кичик спорт заллари ва майдонларни қуришга амалий ёрдам кўрсатиш, бунда тадбиркорларга кредитлар ажратилишини жойларда депутатлар томонидан алоҳида эътиборга олиш ҳамда спортчиларни олий ўқув юртларида мақсадли ўқитишга қаратилган таклифлар билдирилди.

Юртимизда 12 мингдан зиёд спорт иншооти бор. Лекин ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга қамраб олиш даражаси етарли деб бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, тадбирда соҳани яхшилашда биринчи навбатда умумтаълим мактабларининг спорт анжомлари билан жиҳозланиш кўрсаткичини яхшилашга эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди. Шу билан бирга, депутатлар томонидан ўз фаолиятини олиб боришда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасидаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимини аниқлаш масалаларига эътибор қаратиш истиқболдаги вазифалардан экани айтиб ўтилди.

Давра суҳбати якунида Президентимизнинг ташаббуслари ижросини таъминлаш, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш ва соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 2656

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими