Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар учун муносиб ва барқарор иш ўринлари яратиш – устувор вазифа” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида асосий эътибор Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифаларга қаратилди.

Ўзбекистон ХДП дастурида ҳам хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш устувор вазифа этиб белгиланган бўлиб, бу борада партия томонидан ўтган давр мобайнида ўтказилган ўнлаб лойиҳа, форумларда 50 мингдан зиёд хотин-қизлар иштирок этган.

Иштирокчилар йиғилишда Президентимиз томонидан 2019-2020 йилларда барча туманларда сендвич панеллардан 195 та тикув-трикотаж корхонаси ташкил этиш вазифаси белгилаб берилганини, уларни қуриш учун, айниқса, аҳоли зич яшайдиган, меҳнат ресурслари кўп жойлар танлаб олиниши бўйича кўрсатмалар асосида ишни ташкил қилиш юзасидан ўз фикрини билдирди. Қайд этилдики, мазкур корхоналарни ташкил этиш натижасида хотин-қизлар учун 24 мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Давлатимиз раҳбари меҳнат қилиш истагидаги аёллар сони иш ўринлари салмоғидан анча кўплигини ҳисобга олиб, корхоналарда ишни икки сменада ташкил этиш, уларда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш зарурлигини таъкидлади.

Президентимиз томонидан жуда долзарб масала кўтарилгани, қўйилган вазифаларни амалга ошириш, мақсадларга эришишда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва барча даражадаги ташкилотлари учун шарт-шароитлар мавжудлиги, бу борада парламент ва депутатлик назорати шаклларидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Қизғин муҳокамалар жараёнида мамлакатимизда хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларни ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Депутатларнинг жойларда аҳоли билан бўлган учрашувларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Аммо хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш масаласига ҳамма жойда ҳам бир хилда эътибор қаратилмаётгани қайд этилди. Айниқса, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни турар-жой ва муносиб иш билан таъминлаш борасидаги ишларни жамоатчилик ва депутатлик назоратига олиш, Президентимиз қўйган талаб асосида фаолият юритишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Мазкур вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан самарали ҳамкорлик талаб этилади.

Давра суҳбати якунида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, муносиб иш ўринлари яратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофазалаш, умуман, оила институтини мустаҳкамлаш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олиниб, партия фракциясининг таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 2563

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими