Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Санъат ва китобхонликка ошно ёшлар кўпаяди

Санъат ва китобхонликка ошно ёшлар кўпаяди

2019 йил 25 март куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда партия Марказий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб «Ёшлар орасида санъат ва китобхонлик маданиятини юксалтириш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети шунча кучли бўлади.

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. 

Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади. 

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фаоллари давра суҳбатида миллий тикланиш ғоясининг асосларидан бири бўлган ёшлар орасида санъат ва китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар.

Қайд этилганидек, Президентимизнинг Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида ана шу эзгу ғоялар бошланиб, қисқа вақтда улкан ишлар амалга оширилди. Мазкур ҳудуддаги туман ва шаҳарлар кутубхоналарига 300 минг нусхада бадиий адабиётлар етказиб берилди. Мусиқа ва санъат мактаблари чолғу асбоблари, спорт объектлари жиҳозлар билан таъминланди. Бу ишлар Наманган вилоятида ҳам давом эттирилиб, «Маърифат карвони» ташкил этилди. Ёшлар учун 25 минг дона китоб, 80 турдаги спорт жиҳозлари ва мусиқа асбоблари етказиб берилди.

Давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида таъкидлаганидек, бугунги кунда мамлакатимиздаги 800 дан ортиқ маданият маркази, 312 та мусиқа ва санъат мактабига атиги 130 минг нафар ўғил-қиз қамраб олинган, мазкур муассасаларнинг аксарияти ўқув қўлланмалари, ноталар тўплами, мусиқа асбоблари ва жиҳозлар билан етарли даражада таъминланмаган. Шундан келиб чиққан ҳолда, Президентимиз жойлардаги маданият марказлари, мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базаси ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиб, фаолиятини яхшилаш бўйича топшириқлар берди. Жумладан, Маданият вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигига ҳокимликлар билан биргаликда туман (шаҳар) маданият марказлари ва умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, қўшимча 1,5 мингта тўгарак ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ташаббускор истеъдодли ёшлар ва маҳаллий ҳомийларни жалб этган ҳолда, маданият марказларида бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, ёшлар театр-студиялари ва «Ёшлар клублари» ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди. 

Атоқли санъаткор ва истеъдодли ижодкорларни туманлардаги маданий ишларга кўмакчи сифатида бириктириш яхши натижа бераётганини инобатга олиб, бу тажрибани бутун мамлакатга ёйиш бўйича кўрсатмалар берилди. Унга мувофиқ, таниқли артистлар туман ва шаҳарларга ижодий маслаҳатчи сифатида бириктирилиб, ўша жойларда маданият ва санъатни ривожлантиришга масъул бўлади, туман ва шаҳарлар ҳокимлари эса, ушбу ишларга моддий ва ташкилий жиҳатдан ёрдам беради. 

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг сайловолди платформасида камол топиб келаётган авлодни, биринчи навбатда, китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш вазифаси белгиланган. Шу нуқтаи назардан, ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлади. Лекин кўплаб қишлоқ ва маҳаллаларда бунинг учун зарур шароит мавжуд эмас. Илгариги кутубхоналар ўрнида ташкил этилган Ахборот-ресурс марказлари ўзларига юклатилган вазифаларни бажара олмади.

Шу ҳолатларни ҳисобга олиб, янги ташаббус доирасида ёшлар сонидан келиб чиққан ҳолда жойларга қўшимча китоблар етказиб бериш режалаштирилган. 

Давлатимиз раҳбари мутасадди вазирлик ва идораларга «Маърифат карвони» лойиҳаси доирасида бадиий, маърифий, ижтимоий мавзуларда китоблар чоп этиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларга 1 миллион нусхадан кам бўлмаган миқдорда етказиб бериш бўйича топшириқ берди. 

Бу каби янги амалий ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилиши Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифалари ижросига хизмат қилади. Эътироф этилганидек, бу борада барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик корпуси фаол иштирок этади, парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширади.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирди. Қатнашчиларни қизиқтирган барча саволларга партия фаоллари ва фракция аъзолари атрофлича жавоб қайтардилар.


Кўришлар сони: 4414

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2019
Тошкент вилояти депутатлари тадбиркорликни ривожланатириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ҳозирда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 64 769 тани...

18.09.2019
Ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этган, мутасаддилар нега хотиржам?

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг 8 ойи давомида республика бўйича 173,6 минг иш ўрни яратилиши...

16.09.2019
Жамоатчилик муҳокамаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда қандай ўрин тутяпти?

2019 йил 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

Тадбирлар тақвими