Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Сайловчилар билан учрашувларда аниқланган муаммолар қандай ечиляпти?

Сайловчилар билан учрашувларда аниқланган муаммолар қандай ечиляпти?

2019 йил 12 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоларининг ўз сайлов округларида ўтказган учрашувларида кўтарилган масалалар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Муҳокамаларга республика вазирлик ва идоралари мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар асосида аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастурлари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жойларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида аҳолининг кўплаб муаммолари ечимини топмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги учрашувлари мобайнида юртимизда бугунги кунда юритилаётган ислоҳотлар, Президент қарор ва фармонлари, парламентда қабул қилинаётган муҳим ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти кенг тушунтирилди, одамларнинг уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари ўрганилди.

Ўз навбатида, сайловчилар билан учрашувларда аҳолини безовта қилаётган, ҳудуднинг ўзида ҳал этиш мураккаб бўлган бир қатор масалалар ҳам борлиги айниқланди. Шу мақсадда фракция томонидан мазкур масалаларни республика даражасида кўриб чиқишга келишилди.

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоларининг жорий йил 26 февраль – 2 март кунлари сайлов округларида ўтказган учрашувлари ҳам очиқ ва эркин мулоқот, амалий натижаларга бой бўлди. Учрашувларда 550 га яқин масала кўтарилган бўлса, шуларнинг 180 тасини жойида ҳал этишга эришилди. Фуқароларни иш билан таъминлаш, банк кредитларини олиш, пенсия ва нафақалар тўлови, паспорт олиш каби масалалар шулар жумласидандир.

192 та масала туман-шаҳар миқёсида ҳал этилиши мумкинлигидан келиб чиқиб, тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди. Вилоят даражасидаги 70 дан зиёд масала эса, вилоят ҳокимлари ва қатор мутасаддилар билан ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур йиғилишда республика даражасидаги 80 та масала бевосита вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа марказий ташкилотлар мутасадди раҳбарлари билан кенг муҳокама қилиб олинди. Айниқса, депутатлар томонидан фуқаролар бандлигини таъминлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва қамраб олишни кенгайтириш, ижтимоий нафақалар тайинлаш, ички йўлларни таъмирлаш, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофазалаш, уй-жой ва аҳоли турмуш тарзи билан боғлиқ бошқа қатор долзарб масалалар кўтарилаётгани эътироф этилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъуллар олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Шунингдек, йиғилишда парламент назоратининг барча шаклларидан самарали фойдаланиш муаммолар келиб чиқишининг олдини олишга, мавжуд камчиликларни бартараф этишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш кун тартибидаги масала депутатлар ҳамда масъуллар томонидан кенг ва атролича муҳокама қилиниб, якунда фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1679

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2019
Молиявий режалаштиришдаги бюрократизм Давлат дастурини бажаришда тўсиқ бўлмоқда

– Давлат дастурининг амалиётга татбиқ этилишидаги молиявий муаммоларнинг ечимида бюрократизмнинг мавжудлигини...

23.05.2019
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

2019 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 23 065,9 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган ...

23.05.2019
Бюджет маблағлари сарфида хато ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилмоғи лозим

Депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган 9 408,4 млрд. сўм мабла...

Тадбирлар тақвими