Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахслар сайловда овоз беришлари мумкин

Унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахслар сайловда овоз беришлари мумкин

Бугун Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси томонидан Сайлов кодекси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида партия фаоллари ва фракция аъзолари таъкидлаганидек, мамлакатимизда сайлов масаласида Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан ташқари яна 5 та қонунлар қабул қилинган. Бироқ, сайлов қонунчилигининг тарқоқ ҳолда бўлганлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир қатор мураккабликлар туғдиради, фуқароларимиз томонидан уларни ўзлаштиришни қийинлаштиради. Қонун нормалари орасидаги асоссиз такрорланишларга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, сайлов жараёни ва уни ўтказиш билан боғлиқ бир қатор қоидалар қонун даражасида эмас, балки Марказий сайлов комиссиясининг низом ва йўриқномалари билан тартибга солинган. Қонунда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантиришга оид қоидалар назарда тутилмаган. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Экоҳаракат вакилларининг парламент қуйи палатасига квота асосида киритилиши унинг фаол ва ташаббускор бўлиб ишлашини муайян даражада сусайтиради. Муддатидан илгари овоз бериш жараёнида сайлов бюллетени ўрнига сайлов варақаларининг берилиши эса яширин овоз бериш тамойилига мос келмайди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақлаб турилган барча шахсларга сайловда иштирок этиш таъқиқланган. Ваҳоланки, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган айрим шахслар орасида, жиноят кўчасига билмай кириб қолганлар ҳам бор. Уларни конституциявий ҳуқуқларидан бири бўлмиш сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини чеклаш нотўғри бўлар эди.

Шу ва бошқа масалаларни ҳал этиш, ишлаб чиқилган Сайлов кодексининг асосий мақсадларидан бири эканлиги кўриниб турибди. Хусусан, Сайлов кодекси 5 та амалдаги қонунларни ўзаро бирлаштиришни назарда тутади.

– Кодекс фақатгина 5 та қонунни ўзаро жамлаш билан чекланмайди. Унда демократик тамойилларни ўз ичига олган қатор янгиликлар киритилмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Ширинов. – Хусусан,  Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари учун Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига квота ажратиш институти чиқариб ташланмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби қонун билан белгиланяпти. Кодексда  муддатидан илгари овоз бериш ва сайлов куни овоз бериш учун ягона сайлов бюллетенини жорий этиш мақсадида “сайлов варақаси” тушунчаси чиқариб ташланаётир. Илгари Марказий сайлов комиссияси қарори билан тасдиқланган Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш тариби тўғрисидаги низомни бекор қилиб, бу масалани қонун даражасида белгилаш таклиф этилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларнинг сайловда иштирок этишини чекловчи нормалар чиқариб ташланмоқда.

Энг асосийси, мазкур Кодексни тайёрлашда кенг жамаотчиликнинг фикри инобатга олинган. Айниқса, лойиҳани 5 хил турда экспертиза ва муҳокамалардан ўтказилганлиги муҳим аҳамият касб этади. 1) Интернет муҳокамалари; 2) фуқаролик жамияти институтларининг экспертлари томонидан экспертиза; 3) илмий экспертиза; 4) амалиётчилар ўртасидаги муҳокамалар; 5) халқаро ташкилотлар экспертизаси).

 – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари мазкур муҳокама ва экспертизалар жараёнида фаол иштирок этиб, 50 дан ортиқ таклифларни тақдим этди, – дейди ЎзМТДП Марказий кенгаши девони бўлим бошлиғи Ғайрат Тўраев. Партия томонидан берилган бир қатор таклифлар лойиҳада ўз аксини топди. Масалан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзодларнинг ишончли вакили сонини кўпайтириш, ишончли вакилларнинг сафар харажатларини тўлаб бериш масаласини ҳал этиш, сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни шакллантиришда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кучайтириш ва шу каби бошқа таклифлар муҳокама қилинаётган лойиҳада ўз аксини топди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари Сайлов кодексини тайёрлашнинг дастлабки босқичидан бошлаб иштирок этиб келмоқдалар. Ташаббускорлар орасида ҳам кўпчилиги, яъни 4 нафари айнан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоларидир.

Давра суҳбатида Сайлов кодекси “Миллий тикланиш” демократик партиясининг дастурий мақсадларига тўла мос келиши, мазкур ҳужжат сайлов масаласида нафақат миллий тажрибамизни, балки халқаро ҳуқуқ талабларини ҳам ўзига сингдиргани таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари Сайлов кодекси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Улар асосида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг таклифлари ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 2873

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2019
Тошкент вилояти депутатлари тадбиркорликни ривожланатириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ҳозирда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 64 769 тани...

18.09.2019
Ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этган, мутасаддилар нега хотиржам?

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг 8 ойи давомида республика бўйича 173,6 минг иш ўрни яратилиши...

16.09.2019
Жамоатчилик муҳокамаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда қандай ўрин тутяпти?

2019 йил 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

Тадбирлар тақвими