Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Сайлов кодексида фракциянинг таклифлари ўз аксини топди

Сайлов кодексида фракциянинг таклифлари ўз аксини топди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг қўйи тизимида кенг муҳокамадан ўтказилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ташаббуси билан Ломоносов номли Москва давлат университети Тошкент шаҳар филиалида Сайлов кодексининг муҳокамаси ва унинг мазмун моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, шаҳар сайлов комиссияси аъзолари, партия экспертлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Кодексни ишлаб чиқишда жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш мақсадида интернет муҳокамалари, фуқаролик жамияти институтларининг экспертлари, илмий экспертиза, амалиётчилар, шу жумладан, сайлов комиссияси мутахассислари ва жойлардаги халқ депутатлари Кенгашлар ўртасидаги муҳокамалардан ўтказилди.

Кодексдан ўрин олган фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутутлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор қилиниши, сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш жараёнида сайловчиларнинг бир ёки бир нечта номзодларни ёхуд партияларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши мумкинлиги, овоз бериш жараёнида сайловчиларга бир нечта белгилардан (+, √, X) бирини қўйиш имконияти берилиши каби таклифлар фракция томонидан берилган ва инобатга олинган.

Муҳокамада сўзга чиққанлар кодексга сайлов шаффофлигини таъминлаш мақсадида бир қатор янги нормалар киритилётганини алоҳида эътироф этди. Хусусан, номзодлар ишончли вакилларининг Ўзбекистон Республикасидаги сафар харажатларини сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланиши, замон талабларидан келиб чиқиб ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, сайловчиларнинг электрон рўйхати, сайлов участкасида овозларни санаш якуни бўйича баённомасининг нухасини дарҳол жойлаштирш тартиби белгиланаётгани муҳокама иштирокчилари томонидан ижобий баҳоланди.

Шу билан бирга кодексда демократия тамойилларидан келиб чиқиб, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларнинг сайловда иштирок этишини чекловчи нормалар чиқариб ташланмоқда.

Тадбир якунида Қонунчилик палатаси ва махаллий Кенгашлар депутатлари томонидан Сайлов кодекси мазмун-моҳиятини жойларда кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 1296

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

Тадбирлар тақвими